Месси - ПСЖнинг "Лейпциг"га қарши ўйин учун таркибида йўқ

Alisher
2 ноя 2021
ПСЖ "РБ Лейпциг"га қарши Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқич 4-тур доирасидаги ўйин учун таркибни эълон қилди.

Парижликлар қайдномасидан ҳужумчи Лионель Месси ўрин олмади.

34 ёшли аргентиналик футболчи "Лилль" (2:1)га қарши ўйинда мушагида ноқулайлик ҳис қилди ва мураббий Маурисио Почеттино эҳтиёт сабаб уни алмаштирди.

Бундан ташқари, Мессида товон билан боғлиқ муаммо ҳам бор. У бир кун олдин индивидуал тарзда машғулот ўтказди.

Ўйинни шунингдек соғлиги билан боғлиқ муаммо сабаб Серхио Рамос, Марко Верратти ва Леандро Паредес ўтказиб юборади.

"Лейпциг" - ПСЖ ўйини эртага бўлиб ўтади.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/PSG_inside