

37 ёшли аргентиналик 2022-2023 йилги мавсум ПСЖ таркибида 37та мана шундай пас берган. У ўтган йилнинг августидан бери МЛС даги "Интер Майами" аъзоси ҳисобланади.
Бу борада иккинчи ўринни "Манчестер Юнайтед" етакчиси Бруну Фернандеш эгаллади. У МЮ таркибида АПЛда 2022-2023 ва 2023-2024 мавсумларда 35та кесма пас берган. Учинчи поғонада 32та пас билан "Арсенал" сардори Эдегор.
Шунингдек, топ-5га "Вильярреал"дан Алекс Баэна (25та кесма пас) ва "Манчестер Сити"дан Кевин де Брюйне (24та пас) кирган.




