UZ

Сўнгги янгиликлар

00:37УЕФА еврокубокларда қатнашган АПЛ жамоаларини жаримага тортди  1 23:50Ван Бастен: "Милан" менинг давримда жаҳон футболида ҳукмрон эди"  0 23:42Ака-ука Аҳмедовлар Наманганда савобли ишга қўл урди!  7 23:32"Лацио" тажрибали футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  1 23:13Милан клублари португалиялик дарвозабон учун курашади  0 23:11"Футбол ретро талқинда" (20-сон)   3 22:57"Борнмут" футболчиси "Челси"га ҳам "Манчестер Сити"га ҳам ўтмоқчи эмас  1 22:53Koronavirus Info. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 172 нафарга етди  0 22:49Тожикистон чемпионатида 20 нафар ўзбекистонлик футболчи ўйнайди  11 22:49"Фанат лига". "Реал" ўз уйида ютқазди, "Боруссия"дан йирик ғалаба, "Лейпциг" ва "Атлетико" зафар қучишди  296 22:43Боатенг йўл транспорт ҳодисасига учради  1 22:19"Боруссия" 20 ёшли ҳужумчига даъвогарлик қилади  0 21:50Коутиньога АПЛдан кутилмаган ҳаридор пайдо бўлди  3 21:35Александр Крестинин: "Ҳеч шубҳасиз, Қирғизистон - менинг иккинчи уйим"  1 21:30“Зенит”да ўйнаган лотин америкалик футболчилардан иборат рамзий жамоа тузилди, таркибда дарвозабон йўқ  1

Месси катта ва очиқ интервью берди Янгиликлар

Месси катта ва очиқ интервью берди

"Барса" директорлари билан келишмовчилик, оиласи, Чемпионлар Лигасидаги имкониятлари ва Роналду ҳақида.

"Барселона" ҳозирда қийин даврларни бошдан ўтказмоқда. Клуб можаролар марказида қолиб кетди: ОАВда директорлар кенгаши буюртмаси билан ҳозирги раҳбариятни қўлловчи пиар-компания ўтказилаётгани ҳақидаги маълумот тарқалиб кетди. Ушбу жараённинг бир қисмида раҳбариятни оқлаш учун баъзи футболчиларни қоралаш, ҳаттоки у "Барселона" футболчиси бўлса ҳам, уларни очиқчасига танқид  қилиш ва ижтимоий тармоқларда кулгига қўйиш ҳолатлари кузатилди. Раҳбариятдан норозилар орасида жамоа етакчиси Лионель Месси ҳам борлиги эътиборни тортади албатта.

Айнан шундай мушкул вазиятда Лео каталон газетаси Mundo Deportivo офисига келди ва катта интервью беришга қарор қилди. У жуда кўп нарсалар ҳақида очиқчасига суҳбатлашди: шахсий ҳаёти, клуб спорт директори Эрик Абидаль билан бўлган можаро, футболчиларнинг янги мураббийга кўникиш жараёни ва албатта Роналду ҳақида ҳам баъзи гапларни айтиб ўтди.


Оиласи ва шахсий ҳаёти

— "Барселона"даги илк кунларимданоқ Антонелла ёнимда эди. У хотиржамлик бағишлайди ва футболдан бошқа нарсаларга эътибор беришимда кўмаклашади. Менга ҳаёт тарзим ёқади: мен ва оилам яшайдиган Кастельдефенс тумани, кунлик режаларим, вақтимни оилам билан ўтказиш. Кўп вақтимни болаларим билан ўтказаман. Кун охирига келиб, иккаламиз ҳам чарчаб, ҳолдан тойиб қолган бўламиз. Чунки 3 нафар болани эплашнинг ўзи бўлмайди. Дам олишга эртароқ ётамиз. Сешанба ва пайшанба кунлари уларни футбол мактабига олиб борамиз, уйга қайтганимизда соат етти атрофида бўлади. Бизнинг ҳаётимиз оддий одамларникидек ва бу шунчаки ажойиб.


"Барселона"дан кетиш борасида

— Олдин айтганимни яна такрорлашим мумкин. Клуб шу ерда бўлишимни истар экан, мен томондан муаммолар бўлмайди. Менга бу ерда ўйнаш ёқади, мен клубда қолишни ва янги ғалабаларга эришишни истайман. Яна бир бор Чемпионлар Лигаси бош совринини бошим узра кўтармоқчиман ва буни уддалашга умид қиламан. Клубга истиқболли лойиҳа зарур.

(шартномадаги, мавсум якунида жамоани бепул тарк этиши мумкинлиги борасидаги банд ҳақида) Бу банд ҳеч нимани ўзгартирмайди. Аввал ҳам клубни тарк этиш имкониятим бор эди. Керакли суммани тўлашга тайёр клублар пайдо бўлганди ҳам, лекин бу муаммо эмас. Яна бир бор айтаман: клуб буни истамаса, ҳеч қандай муаммо йўқ.


"Барселона" ўйин услуби ўзгариши ҳақида

— Биз янги мураббийга кўникмоқдамиз. Ҳар кимнинг ўйинга нисбатан ўз қараши бўлади, шунинг учун ҳам ҳозир футболчиларга осон эмас. Вальверде биздан бир хил ўйин талаб қилган бўлса, ҳозир бошқа нарса сўралмоқда. Сетьен менга кўпроқ эркинлик бермоқда. Баъзан, "Бильбао" билан ўйиндаги каби, у мени "алдамчи тўққизлик" позициясига қўймоқда, баъзан қанотда ўйнаяпман. Тўпни ўйинга киритишда тер Штегеннинг иштироки? Ҳа, бу ўзгаришларнинг яна бири. Энди у аввалгига нисбатан кўпроқ ўйинга қўшилмоқда. Баъзан бу таваккалчилик, лекин шунинг ёрдамида биз ҳимоядан яхшироқ вазиятга чиқиб боришимиз мумкин. Бошқа ўзгаришлар ҳам бор. Прессинг, биз рақиб анча эрта кутиб олишимиз керак ва контрпрессинг, тўпни олдириб қўйишимиз билан курашга киришамиз. Аввал бу нарсалар йўқ эди, шунинг учун кўникишга вақт кетади.

Сетьен – ўйинчиларга яқин инсон. У доим футбол ҳақида гапиради, майда деталларга эътибор беради ва уларни футболчилар билан муҳокама қилади.


Вальверденинг кетиши ҳақида

— Вальверденинг истеъфосидан афсусдаман. Сабаби у нафақат ажойиб мураббий балки жуда яхши инсон ҳам. Биз мураббий эмас кўпроқ футболчилар туфайли қатор ўйинларда очко йўқотдик, лекин бутун жамоани ўзгартиргандан, мураббийни истеъфога чиқарган осонроқ. Кейин эса Суперкубок учун баҳс: биз бутун ўйин давомида тизгинни ўз қўлимизда ушлаб турдик, аммо охирги 5 дақиқада сабаб мусобақани трак этдик. Шунинг учун барчаси шундай якунланди ва бундан жуда афсусдаман.


Примера ва Чемпионлар Лигасидаги имкониятлар

— Бу мавсум "Мадрид" ҳам, биз ҳам кўп очко йўқотяпмиз. Ҳар икки жамоага стабиллик етишмаётгандек. Шу сабабли чемпионлик учун кураш охирги тургача давом этса керак. "Класико" қандай натижа билан якунланса ҳам бу курашни ҳал қилиб бермайди, чунки кейин "Сельта" билан ўйинда ҳам шунча очко йўқотиш мумкин. 

Чемпионлар Лигасига келадиган бўлсак, биз ўсишимиз зарур. Назаримда, ҳозирги ҳолатимизда бош соврин учун кураша олмаймиз. "Барселона"га ишончли ўйин етишмаяпти. Стабиллик етишмаяпти, бутун йил давомида йўл қўяётган аҳмоқона хатоларни тугатиш керак. Худди Чемпионлар Лигасида "Рома" ва "Ливерпуль"га қарши учрашувлардагидек: майдондасану, аммо шерикларинг билан алоқа йўқдек. Бу мусобақада биргина деталь туфайли сизни янчиб ташлай оладиган рақиблар бўлади. Биз иложи борича тезроқ янги мураббийнинг фикрларини ўзлаштиришимиз ва яхши спорт формасига кириб олишимиз зарур.


"Рома" ва "Ливерпуль"га қарши учрашувлар...

— Мен ҳали ҳам ўшанда нима бўлганини тушуниб етмадим. "Рома" билан бўлган учрашувлар бўлишими мумкин. Қисқа вақтга бўлсада диққатни йўқотсангиз, жазоланасиз. Бундай ўйинлар ўн йиллик ва ундан кўпроқ даврда бир бўлиши мумкиндир, аммо кейинги йил биз яна деярли шундай ҳолатга тушиб қолдик. Мана шуни мен ҳеч қанақасига тушунтириб беролмайман.


Криштиану Роналду ҳақида

— "Реал" у кетгач нима йўқотди? Кўпгина голлар! Йўқ, албатта, Роналду жамоага фақатгина голлар бермаган. Лекин у мунтазам гол ура олади. У шафқатсиз ҳужумчи ва гол уриш учун унга яримта имконият ҳам етарли бўлади. "Мадрид"да ҳозир ҳам ажойиб футболчилар бор, аммо уларнинг ҳеч бири ҳар мавсум 50 тадан гол урмайди – асосий фарқ шунда.


"Барселона" спорт директори билан можаро

— У нега бундай деганини тушунмадим. Лекин ўзимни худди менга кимдир ташлангандай ҳис қилдим. Жамоамиз ичидаги вазият, кийиниш хонасидаги гаплар ҳақида шундоқ ҳам кўп эслашмоқда. Эмишки, айнан футболчилар жамоага мураббий олиб келиб, бошқасини бўшатаётган экан. Айниқса, мен. Худди бу борадаги қарорни мен қабул қиладигандек. Энг ёқмаган томони, бу гапларни клуб дирекотрларидан бири айтгани бўлди. Футболчилар мураббийни бўшатишда фаоллик кўрсатганликда айблаш, ақлбовар қилмайдиган гап. Қарорни директор қабул қилмайдими? У ўша қарорлар учун жавобгар у-ку?! Мураббийдан футболчилар норози эди дейиш ва аниқ исмларни айтмаслик, бу бутун жамоага ташланиш дегани.

Умуман олганда, январь ойининг бошидан буён жамоада мунтазам нимадир бўлмоқда. Бу эса футболчиларга ҳалақит қилади. Улар бор эътиборларини ўйинга қарата олмай қолаяптилар, уларни тинмай чалғитишмоқда.


Чемпионлар Лигасидаги рақиблар ҳақида

— "Ман Сити"нинг четлатилиши? Мени бу қарор ҳайрон қолдирди. Иш бунгача етиб боришини ҳеч ким кутмаган бўлса керак. «ПСЖ», адашмасам, шунчаки жарима тўлаганди. Якунда "Сити"дек клуб уларнинг пуллари, имкониятлари ва шундай футболчилари билан мусобақадан четлатилса, жуда ғалати бўлади. Шундай бўлса, Агуэро "Барселона"га ўтиши мумкинми? Сиз жамоамизга бутун дунё ўтишини хоҳламайсизми? Билмасам, Чемпионлар Лигаси бўлмаса кўп ўйинчилар кетишни истаб қолса керак. Қайси рақиб кучлироқ? Бу мусобақада кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. "Ливерпуль" ютқазди, ПСЖ ютқазди. Ғолиблик учун асосий даъвогарлар – "Реал", "Ювентус", "Ливерпуль" ва ПСЖ. "Ливерпуль" билан яна бир бор тўқнаш келишни истармидим? Келинг, олдин "Наполи"дан ўтиб олайлик.


Омонжон Тўхтамирзаев таржимаси

Рейтинг: +76   

Фикрлар

+20   
21 фев 13:38:55
☆MIRISHKOR SITI☆
сен суппер игроксан МЕССИ
+14   
21 фев 13:54:26
PFCNasaf (O‘zbekiston)
MURODOV MA'RUF MUHIDDINOGLOU фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Bu g'ayridinlarda rashk degan tuyg'uning o'zi yo'q, xotinining ahvoli qarang ayanchli. Messichilar hozir men bilan tortishmasangiz kerak bu gaplarim uchun...
Ҳозир интернетда ўтириб ғайриддинларни ёмонламасдан кучага чиқинг ва бизнинг юртимиздаги ярим ялонғоч мусулмон қизларга ақл ўргатинг агар «дух»етса.
+6   
21 фев 14:18:48
Хонтураев
Майли бошка клубга мухлислик килиб бу уйинчини Роналдудан зур деб тан олмайлик, лекин хеч булмаса камтарлиги, футболга бераётган ишлари учун, энг мухими инсон булгани учун хурмат килайлик. Хурмат!!!
+5   
21 фев 14:13:53
rahmonov1904
Xaqiqatda anca kamtar. Oyinlariga gap yoq. Real muxlisi
+5   
21 фев 14:12:10
Хонтураев
Хозир Месси ни тушиниш кийин. Чунки хозир хамма унга босим килмокда чунки жамоада олдинги Хави, Иньеста ва Пуйол каби етакчилар йук. Етакчи футболчилар куп булса босим бир кишига тушмайди. Хозирги таркиб бутунлай бошка. Реал ни уйинларини куриб уларга мухлислик килсамда, Барсадек клубни уйинини куриб рохат олишга бу тускинлик килмайди. Бундай камтар ва уз ишини устаси хали бери тугилмаса керак. Куни кеча Холланд, Мбаппе хакида гап янгради. Лекин Месси каби ажойиб паслар, жарима зарбалардан пенальти каби фойдаланиш, аклбовар килмас голлар уриш ва майдон кура олиш уларда йук. Роналду, Мессини 19-21 ёшидаги уйинларига еътибор берсангиз уларда Холланд ва Мбаппеда йук хислатлар булган.
+4   
21 фев 13:54:37
Akush
Qайсидир университетда "Троллар фабрикаси" фош бўлганди ўткан йили. Эътибор берсангизлар сайтда ҳам бор, фавқулотда плюслари кўпайиб кетадиганлар
+4   
21 фев 13:53:07
Dilshodbek7575
Messi ranoldu qaytip bunaqa intrigani kormasek kere lekin liga chempionda yuventus barselona toqnaw kesa ozga sayyoraliklarni raqip sifatida koriw ajoyip bolarda bu gapimga kopchilik qowilsa kere
+4   
21 фев 13:51:27
CARRASco
MURODOV MA'RUF MUHIDDINOGLOU фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Bu g'ayridinlarda rashk degan tuyg'uning o'zi yo'q, xotinining ahvoli qarang ayanchli. Messichilar hozir men bilan tortishmasangiz kerak bu gaplarim uchun...
Siz instagramga kirib ozbeklarni koring. Keyn aytasiz biz O'zbeklarda or nomus rashk bormi deb
+4   
21 фев 13:48:02
to‘g‘ri gap tuqqaningga yoqmaydi
Yashash tarzi va Ranoldoga bo‘lgan gaplariga gapyoq
+2   
21 фев 16:06:12
Mirjalol Rayimov
Олдин айтганимни яна такрорлашим мумкин. Клуб шу ерда бўлишимни истар экан, мен томондан муаммолар бўлмайди.___________________
Shu gapini yana nechi marta aytsa uni jurnalistlar tinch qo'yishadi ekana ?
+2   
21 фев 14:52:02
Nuriddin
Ronalduning personal muhlisi bo'lib, Messiga bo'lgan xusumatim yo'q. Leoni doim hurmat qilaman ajoyib iqtidor egasi tan olish kerak. omadini bersin
+2   
21 фев 14:08:35
Шокир+
MURODOV MA'RUF MUHIDDINOGLOU фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Bu g'ayridinlarda rashk degan tuyg'uning o'zi yo'q, xotinining ahvoli qarang ayanchli. Messichilar hozir men bilan tortishmasangiz kerak bu gaplarim uchun...
Тўғри кеча ю ту бе тармоғида бир фудболчи бўйи етиб қолган ўғли янги топган машуқаси бирга бассейнда чўмилишябди яъни ўша ўғлини ўгай онаси билан , у хонимчани деярли кийими йўқ , майли биз фудболчиларни шахсий оилавий хаетига арлашмаймиз , биз футболчиларни майдондаги ўйинига бахо берамиз хотинларига эмас
+2   
21 фев 13:50:45
ISTARAM
MURODOV MA'RUF MUHIDDINOGLOU фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Bu g'ayridinlarda rashk degan tuyg'uning o'zi yo'q, xotinining ahvoli qarang ayanchli. Messichilar hozir men bilan tortishmasangiz kerak bu gaplarim uchun...
Doʻstim sizning ham ahvolingiz ayanchli hatto shu narsani yozgan boʻlsangiz
+2   
21 фев 13:45:36
Isroiljon Qosimov
Месси жудаям оддий инсон ва ФЕНОМЕН футболчи. Барибир Мессини кўролмаганларни, албатта, зўр футболчи сифатида, уларни тушунмайман
+1   
21 фев 17:12:43
Bahabarsa
PFCNasaf (O‘zbekiston) фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ҳозир интернетда ўтириб ғайриддинларни ёмонламасдан кучага чиқинг ва бизнинг юртимиздаги ярим ялонғоч мусулмон қизларга ақл ўргатинг агар «дух»етса.
)))) мана эркакча гап
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг