Месси: "Исландлар устидан ғалабага ҳақли эдик"
16 июн 2018 22:43
Янгиликлар
Месси: "Исландлар устидан ғалабага ҳақли эдик"
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Исландияга қарши ўйин (1:1)дан кейин фикрларини билдириб ўтди.
"Биз ғалаба қозонишни хоҳлаган эдик, лекин бу амалга ошмади. Тезкор гол урдик, аммо исландлар ҳисобни тенглаштиришди. Улар ҳимояда мустаҳкам туришди, бўш зоналар топиш ва ёриб ўтиш қийин бўлди.
Ҳа, бизда имконият бўлди, лекин мен ундан фойдалана олмадим. Ғалабага ҳақли эдик, ҳозир дам олишга ва кейинги учрашувга тайёрланишга вақт бор", - деди Месси.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Фикрлар