

"Фаолиятим давомида кўплаб голлар урганман. Лекин булар орасидаги энг муҳими, қадри баланди ЕЧЛда "Манчестер Юнайтед" дарвозасига бош билан урган голим", - деди аргентиналик.

Бу голни Месси 2009 йилги ЕЧЛ финалида "Барселона"да ўйнаб юрган пайтларида киритган. Ўшанда жамоаси 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.
Рассом Рефик Анадол сунъий интеллект ёрдамида ушбу голни санъат даражасига олиб чиқади ва 11 июнь куни аукционда сотилади. Бунда тушган маблағ ҳайрияга йўналтирилади.



