Месси Чемпионлар лигасидаги 123-голини урди, фақат Роналдуда ундан кўп

Aziz Tukhtamuradov
20 окт 2021
ПСЖ ЕЧЛ доирасида "Лейпциг"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.

Парижликлар футболчиси Лионель Месси ўйинда дубль қайд этди. У францияликлар таркибида учинчи маротаба ЕЧЛ ўйинида майдонга тушди ва учинчи голини урди. 

Бу орқали Мессининг ЕЧЛдаги голлари сони 123 тага етди. У 120 та голни "Барселона" сафида урган.

Ушбу турнирда фақатгина Криштиану Роналду Мессидан кўпроқ гол урган - 136 та гол.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: UEFA