

"Менимча, соврин кимга топширилиши борасида ҳеч қандай шубҳа йўқ. Бензема мавсумни ажойиб ўтказгани, Чемпионлар лигасида ғалаба қозонгани, турнирнинг барча плей-офф ўйинларида асосий вазифани бажаргани билан бунга лойиқ эканлигини исботлади.
Ўйлайманки, жорий йил унинг "Олтин тўп"ни қўлга киритишига ҳеч қандай шубҳа йўқ", - деди парижликлар форварди.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилги "Олтин тўп"ни топшириш маросими 17 октябрь куни бўлиб ўтади. Номзодлар 12 август куни эълон қилинади.



