Месси: "Барселона" учун Мадридда "Реал"га қарши ўйнаш осонроқ"
17 дек 2019 20:14
Янгиликлар
Месси: "Барселона" учун Мадридда "Реал"га қарши ўйнаш осонроқ"
"Сафардаги ўйинларда эркинлик кўпроқ бўлади. "Реал" ўз майдонида асосий эътиборини ҳужумга қаратади, шунингдек, трибунадаги мухлислар ҳам уларни олдинга чорлайди. "Камп Ноу"да эса "Реал" ўз жарима майдончасига яқинроқ ўйнайди ва тезкор ҳужумчиларига таяниб, қарши ҳужумларга эътибор қаратади. Рақиб майдонида ўтадиган ўйинлар жанговор кечади, "Камп Ноу"да эса ўйин ёпиқ ўтади.
Зиданни танқид қилишаётгани мени ажаблантирмоқда. Топ-клубларда фаолият юритаётган инсонлар бу нормал ҳолат эканлигини тушунишади. Мухлислар одамнинг олдинги ажойиб онларини тез ёддан чиқаришади ва ҳар куни натижа талаб қилишади.
Зидан "Реал"га қайтганидан кейин қўлга киритилган кетма-кет уч ЕЧЛ ҳеч қандай аҳамият касб этмаслигини тушунди. Мухлислар ундан ҳар доимгидек натижа талаб қилишади", - деди Месси.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар