Мертенс 2023 йилга қадар "Наполи" билан шартномасини узайтириши мумкин

Alisher
27 апр 2022
Дрис Мертенс "Наполи" билан шартномани узайтириши мумкин.

Томонлар 2023 йилга қадар мўлжалланадиган янги келишув борасида музокаралар олиб боришмоқда.

Бельгиялик жамоада қолиш учун маошининг камайишига ҳам рози. У ҳозирда 4,5 млн евро маош олмоқда, яна 1 миллион евро бонуслар сифатида кўзда тутилган.

Ўйинчининг янги келишувга кўра маоши 1,5 млн еврони ташкил этади. Футболчи фаолиятини Неаполь клубида якунлашни орзу қилмоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira