Мерсон: "Реал" "Манчестер Сити"ни пичоқни мойдан ўтказгандек кесиб юборади"
13 фев 2025 19:39
Янгиликлар
Мерсон: "Реал" "Манчестер Сити"ни пичоқни мойдан ўтказгандек кесиб юборади"
"Sky Sports" эксперти Пол Мерсоннинг ишончи комилки, "Манчестер Сити" ва "Реал" ўртасидаги жавоб учрашувида "шаҳарликлар"нинг муваффақият қозониш имконияти йўқ.

"Жавоб ўйинида "Манчестер Сити"да ҳеч қандай имконият йўқ. "Реал" "Сити"ни мойдек кесиб юборишини етарлича кўрганман. Билмадим, улар шунчаки ўчиб қолишадими ёки қариб қолишдими. Ёшингиз улғайган сари, шунчалик чарчайсиз, чарчаганингизда эса кўп хатога йўл қўясиз", – деди Мерсон.
Эслатиб ўтамиз, сешанба куни "Манчестер Сити" ўз майдонида ҳисобда олдинда бора туриб, якунда "Реал"га ютқазиб қўйди – 2:3. Келаси ҳафта Мадриддаги "Сантьяго Бернабеу" стадионида жавоб учрашуви ташкил этилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар