UZ

Сўнгги янгиликлар

17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  0 17:22"Жирона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 17:10"Ал Батаэҳ" — "Ал Наср". Таркиблар маълум  3 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  3 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  29 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  6 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  11 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  4

Мерих Демирал имо-ишораси учун УEФА томонидан дисквалификация қилинди Янгиликлар

Мерих Демирал имо-ишораси учун УEФА томонидан дисквалификация қилинди

Туркия терма жамоаси ҳимоячиси Мерих Демирал "кулранг бўрилар"нинг миллатчилик ҳаракати учун 2 та ўйинга дисквафлификация қилинди, деб хабар бермоқда "Bild".

Немис матбуоти ва ҳукумати УEФА ҳамда Туркия футбол федерациясига катта босим ўтказмоқда, ҳатто Германияда бу ишорани тақиқловчи қонун жорий қилишмоқчи. Германия Ташқи ишлар вазирлиги ҳам ушбу воқеа туфайли Туркия элчисини чақиртирди.

Шу тариқа футболчи Нидерландияга қарши чорак финал учрашувини, шунингдек, эҳтимолий ярим финални ўтказиб юборади.

Мерих Демирал Германияда ўтаётган Евро-2024 мусобақаси 1/8 финали доирасидаги Австрияга қарши ўйинда урган голини нишонлаш чоғида "Кулранг бўрилар" ташкилотининг миллатчилик руҳидаги ишорасини кўрсатди.



"Кулранг бўрилар" ташкилоти миллатчилик ғояси ва турли экстремистик ҳаракатларга алоқадорлиги билан машҳур. Демирал намойиш этган имо-ишора кўпинча ушбу ташкилот билан боғланиб, курдлар, арманлар, оссурияликлар, юнонлар ва бошқаларга қарши терроризм, қотиллик ва бошқа шафқатсиз ҳаракатларни рағбатлантиришда қўлланади.

Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика