"Менга Рубен Аморим жуда ёқади, у нимани истаётганини билади" — Петер Шмейхель
21 фев 2025 12:19
Янгиликлар
"Менга Рубен Аморим жуда ёқади, у нимани истаётганини билади" — Петер Шмейхель
"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Петер Шмейхель клубнинг ҳозирги ҳолати ҳақида гапирди.

"Албатта, бу ёқимсиз. Аста-секин, йилдан-йилга кучсизланиб боряпмиз. Бизда мураббийлар кўп бўлди, лекин раҳбарият йўқ.
Айниқса, Оле [Гуннар Сульшер] учун ачиндим. Агар юқоридан мадад бўлганида, у зўр ишлаши мумкин эди, лекин унда бундай имконият йўқ эди.
Лекин менга Рубен [Aморим] жуда ёқади. Биринчи марта тўғри одамни ишга олганимизга ишончим комил. У нима хоҳлаётганини билади. Ажойиб мулоқот қобилиятига эга ва жасоратли. У барча саволларга жавоб беради ва жуда кучли лидер сифатида намоён бўлади. Мана бизга нима керак", – деди Шмейхель.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар