UZ

Сўнгги янгиликлар

20:06Суперлига. ОКМК ВАР томонидан 13 дақиқа текширилган ҳамда япониялик футболчи томонидан урилган голлар эвазига 11 йилдан сўнг сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  46 19:50Гари Невилл АҚШда дам олган Рэшфорд ва Каземирони танқид қилди  0 19:21"Реал" январда Эндрикни ижарага бермайди  0 18:59Жоау Канселу: "Ҳар доим "Барселона"га мухлислик қилганман"  2 18:35Сон Туркияда тўп тепиши мумкин  0 18:06Александр Ежов: "2-3 та вазиятни юз фоиз голга айлантиришимиз керак эди"  0 17:50Асрор Алиқулов: "Машъал" кейинги мавсум Суперлигада ўйнамайди? Бу ҳақда эшитганимиз йўқ"  3 17:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОЧЛ-2 доирасидаги баҳсни бошқаради  0 17:18Баҳром Ҳайдаров: "Майдон ҳолатини ҳисобга олсак, комбинацион ўйин намойиш этиш қийин эди"  1 17:07Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК. Таркиблар маълум  1 16:50"Кимгадир ёқар лола, ким атиргул шайдоси". Дунё юлдузлари қайси жамоаларга мухлислик қилади?  7 16:32Про лига. "Қўқон-1912" "Дўстлик" устидан қийин ғалабага эришди, "Машъал" "Хоразм" билан дуранг ўйнади  0 16:14Абдуқодир Ҳусанов Puma томонидан тақдим этилган бутсаларни намойиш этди  6 15:46Жоэль Кожо масаласи нима бўлди? "Динамо" вакиллари жавоб беришди  14 15:15Сан-Марино терма жамоаси ЖЧ-2026га йўл олиши мумкин. Қандай қилиб?!  10

"Менга ҳеч ким кет демади. Натижа бўлмаганлигида ўзимни кечира олмаяпман. Футболчилардан илтимос... " Мурод Исмоиловнинг "Турон"даги тақидири нима бўлди? Янгиликлар

"Менга ҳеч ким кет демади. Натижа бўлмаганлигида ўзимни кечира олмаяпман. Футболчилардан илтимос... " Мурод Исмоиловнинг "Турон"даги тақидири нима бўлди?

Бир неча дақиқа олдин сайтимиз орқали "Турон" ўринбосарлар жамоаси бош мураббийи, ўтган йилдан бери клубда фаолият олиб бораётгани ҳақида хабар берган эдик.

 Биз барчасига аниқлик киритиш мақсадида мураббий билан боғландик ва фикрлари билан қизиқдик.


"Турон"даги катта мақсадлар, яхши ниятлар ва амалга оширилган ишлар ҳақида 

"Ўтган йили  "Турон"нинг лойиҳасини кўриб, ёш жамоада ёш мураббий бўлгани учун ёрдам бериш фикри туғилганди. Клуб раҳбарияти билан гаплашиб истагимни билдиргандим. Натижада ишга киришиб кетдик. Амалда вазифа бажарилди, Суперлига йўлланмаси қўлга киритилди. Бир нарсани аниқ айтишим керак, вазифа бажарилгач тез фурсатда жамоага савияси баландроқ футболчиларни жалб қилиш керак эди. Жамоа деярли 60-70 фоиз янгиланди. Бир томондан база қурилиши, стадионнинг қарама-қарши томонига трибуна ўрнатиш, стадион ёритгичларини яхшилаш ишлари олиб борилди. Шу қаторда ёшлар жамоасини шакллантириш каби жуда кўп талабларни бирданига бажаришга тўғри келиб қолди

Жамоа мавсум стартида ҳам янги футболчилар билан шартнома борасида иш олиб борди. Кваме Карикари, Даян Поньевич, Синиша Бабич, Ким Бо Ёнг, Владислав Касминин қишки трансферлар ойнасининг сўнгги кунларида келиб қўшилди. Катта умидлар билан олинган Фозил Мусаев, Умаржон Шарипов жароҳатлар гирдобига тушиб қолган эди. Шунингдек Жавоҳир Соҳибов ҳам. Хуллас  "Турон" ёш клуб бўлсада, вазиятдан аъло даражада чиқиб кетдик",- дейди Мурод Исмоилов.


Натижа бўлмагач мураббий нимадир ўйлаб топиши керак

"Раҳбарият Суперлига савиясидан ҳам аъло даражада эътибор қаратди. Жамоа шунча ноқулай вазиятга қарамасдан ёмон ўйин кўрсатгани йўқ. Фақат ғалаба қозона олмади. Натижа бўлмагач бундай паллада мураббий нимадир қилиши керак. Исмобек Исмоилов истеъфо берганини тўғри, деб биламан. Чунки Исломбек учун клубнинг тақдири биринчи ўринда туради. Мен эса кўпроқ ўтган йили жамоага ёрдам бердим. Мавсум якунига етгач ўринбосарлар жамоасини шакллантиришга киришдим. 500 дан зиёд ёшлар кўрикдан ўтказилди. Улардан 20 нафарини танлаб олдик. Деярли янги жамоа шакллантирдим. Ҳозирда ўринбосарларимиз яхши ўйнашмоқда. Танлаб олган болаларимиздан икки нафари асосий жамоа билан шуғулланишмоқда. Улар ўз устиларида ишласа, иншааллох "Турон"нинг энг олди футболчилари бўла олади",- дейди мураббий. 


Мурод Исмоилов нима учун  "Турон"дан кетди? 

"Аслида бош мураббий кетса, унинг ёрдамчиси ҳам кетиши керак. Ҳозир давр бошқами, билмадим. Раҳбарлар билан гаплашганим йўқ. Шунчаки ҳозир уйдаман. Асабларимни чархламоқдаман. Ҳеч ким менга кет дегани йўқ. Қайтанга шундай меҳр ва эътибор кўрсатишдики, одам ҳижолат бўлади. Натижа бўлмаганлигида ўзимни кечира олмаяпман-да. Таъсир қилишим керак эди",- дейди Мурод Исмоилов.


Мураббийнинг кейинги режалари қандай ? 

"Кейинги режа йўқ. Режа фақат футбол.  "Турон"нинг мухлислари тилла.  "Қизилқум" билан ўйинда уларнинг орасида ўтирдим. Яйпандаги ўйингоҳда файз бор. Футболчилардан илтимос, шу файзни йўқотмайлик",- дейди мураббий.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика