

"Ҳақиқат шуки, Ламин ортда қолаётган йилни жуда ажойиб ўтказди. Мен ва бошқа кўпчилик учун у 2024 йилнинг энг зўр футболчиси бўлди. Ҳам "Барселона"даги, ҳам Испания терма жамоасидаги ўйинлари ўлароқ шундай.
Ламин бошқа ўйинчилардан ажралиб туради. У келажакда катта муваффақиятларга эришиши лозимлигини билади. У мувозанатларни биладиган йигит. Ўйлашимча, у узоқ йиллар энг юқорида бўлишга тайёр", - деди ўйинчининг агенти Мендеш.

Маълумот учун, Ямал жорий мавсум ЛаЛиганинг ўйинида 10 та гол урди ва 5 та ассист қайд этди.



