

50 ёшли аргентиналик аввалроқ "Тигрес"ни тарк этганди.
"Футболга бўлган иштиёқ ва Мексикага бўлган муҳаббат билан бугун биз биргаликда янги тарих ёзишни бошлаймиз", – дейилади хабарда.
Кокка 1 январдан бери "Тигрес" мураббийи сифатида ишлаб келаётганди. Унинг қўл остида жамоа бор-йўғи 5 та ўйин ўтказишга улгурди холос.
Мексика терма жамоаси ЖЧ-2022дан чиқиб кетганидан кейин бош мураббийсиз қолди. Херардо Мартино лавозимидан бўшатилди.



