"Манчестер Юнайтед" "Барселона" ҳужумчисини нишонга олди

"Манчестер Юнайтед" катта трансфер амалга оширмоқчи.

Англия гранди "Барселона" форварди Ферран Торресни нишонга олди. Transfermarkt портали ҳужумчининг нархини 50 млн еврога баҳоламоқда.

Жорий мавсумда Ферран Торрес "Барселона" сафида 40 та ўйинда майдонга тушди. Уларда футболчи 16 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.


Манба: TEAMtalk