Мексика футболчилари мухлислардан тунда меҳмонхона олдида шовқин қилмасликни сўрашди (+ФОТО)
23 июн 2018 14:21
Янгиликлар
Мексика футболчилари мухлислардан тунда меҳмонхона олдида шовқин қилмасликни сўрашди (+ФОТО)
Мексика терма жамоаси футболчилари Жанубий Корея терма жамоасига қарши ЖЧ-2018 гуруҳ босқичининг 2-тур учрашувидан олдин тинч ухлаш учун мухлислар олдига чиқишди.
Ишқибозлар меҳмонхона олдида қўшиқлар куйлаб, футболчиларнинг исмини айтиб бақиришаётган эди. Бир қанча вақтдан сўнг ўйинчилар мухлислар олдига чиқишди, жамоа сардори Рафаэль Маркес уларга мурожаат қилиб, шовқинни бас қилишларини сўради.


"Бизни қўллаб-қувватлашаётганидан хурсандмиз. Ўз жамоам номидан уларга раҳмат айтаман, бироқ ҳозир дам олиш учун имкон беришингизни сўраймиз. Жамоани муҳим баҳс кутиб турибди ва ўз ўйинимиз билан сизларни хурсанд қилмоқчимиз. Илтимос, шовқин қилманг" - деди Маркес.

Жанубий Корея - Мексика учрашуви бугун, 23 июнь куни Тошкент вақти билан 20:00да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Испания Суперкубоги. "Реал" ярим финалда "Атлетико"ни мағлуб этди, финалда "эл класико" кўрамиз
Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди
АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади
Фикрлар