Эрлинг Холанд кетма-кет олтинчи марта Норвегиянинг "Йил футболчиси" деб топилди
10 янв 10:47
Янгиликлар
Эрлинг Холанд кетма-кет олтинчи марта Норвегиянинг "Йил футболчиси" деб топилди
Норвегия футбол ассоциациясининг расмий веб-сайтига кўра, "Манчестер Сити"нинг 25 ёшли марказий ҳужумчиси Эрлинг Холанд 2025 йилда Норвегиянинг "Йилнинг энг яхши футболчиси" деб топилди.
2025 йилда Эрлинг Холанд ўз клуби сафида барча мусобақаларда 49 та ўйинда майдонга тушиб, 42 та гол урди ва саккизта голли узатмани амалга оширди. Эрлинг шунингдек, 2025 йилда Норвегия терма жамоаси сафида ўтказган барча 10 та ўйинида гол уришга эришган. Ҳужумчи жами 17 та гол ва иккита голли узатмани амалга оширди. Бу голлар Норвегия терма жамоасига 2026 йилги Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритишга ёрдам берди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар