UZ

Сўнгги янгиликлар

18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  1 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  0 17:22"Жирона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 17:10"Ал Батаэҳ" — "Ал Наср". Таркиблар маълум  3 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  3 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  30 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  6 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  11 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасида "КЮ" футбол фестивали бўлиб ўтди Янгиликлар

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасида "КЮ" футбол фестивали бўлиб ўтди

Бугун "Ўзбекистон" спорт мажмуасида меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасида "Келажак Юлдузлари" футбол фестивали бўлиб ўтди.

"Sen yolg'iz emassan" фонди, 23-сонли меҳрибонлик уйи, Ўзбекистон Футзал Ассоциацияси, "Championat.asia" сайти ва ФИФА ҳаками Шуҳрат Пўлатов ҳамкорлигида ташкил этилган фестивалимизда 22 ("Сардорлар"), 23 ("Ўзбекистон"), 30-сонли меҳрибонлик уйлари ("Чилонзор"), SOS болалар шаҳарчаси ("Реал") ва Чирчиқдан 14-сонли меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари иштирок этдилар. Аренага ташриф буюрган мухлислар қизиқарли баҳсларга бой учрашувларнинг гувоҳи бўлишди.


Ўйинлар оралиғида меҳрибонлик уйи болалари ўзларининг ажойиб рақслари билан футболчи ва ташкилотчиларнинг кайфиятини янада кўтаришди.




"Ўзбекистон" жамоаси рақибларига ҳеч қандай имконият қолдирмай, барча ўйинларда йирик ҳисобда ғалаба қозонди.








"Реал" - "Ўзбекистон" 2:15

"Сардорлар" - "Чилонзор" 2:6

"Ўзбекистон" - "Сардорлар" 15:0

"Реал" - "Чилонзор" 2:4

"Сардорлар" - "Реал" 2:1

"Ўзбекистон" - "Чилонзор" 8:1

Турнирда иштирок этган барча жамоаларга эсдалик совғалари ва медаллар топширилди. Буларнинг барчаси Европа чемпионлар лигасига ўхшарди. Унда жаҳон чемпионатида иштирок этиб қайтган футзалчиларимиз ҳам қатнашдилар.


Мусобақанинг фахрий меҳмонларидан бири Азамат Абдураимов турнирнинг энг яхши футболчисига ўз дастхати туширилган тўп ва совғасини тақдим этди.


Мусобақани ташкил этишда ёрдам берган Ўзбекистон футзал Ассоциацияси, "Championat.asia", Жамшид Асадов ва Шуҳрат Пўлатовга алоҳида миннатдорчилик билдирилди. Шу билан бирга, "Жома" компанияси ва "Насаф" ФК клуби иштирокчиларга ўз совғаларини тақдим этишди.



Турнирда олинган энг сара суратларни бу ерда томоша қилишингиз мумкин: ФОТОГАЛЕРЕЯ

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика