

"Атлетико" бу курашда ҳимояланишга тайёр эди. Менга Симеонедан чиқаётган эҳтиросларни кузатиш ёқади. Меҳмонда ғалаба қозониш мавзусида ҳақиқий мастер-класс бўлди.
МЮ қайтишга уринди, аммо ўз ўйинида маҳрат етишмаётганини сезди ва қурилган деворни бузиб ўта олмади. Аслида, Савич билан Хименес ушбу деворнинг ғиштлари эди", - дейди Скоулз.
Илк ўйин 1:1 ҳисобида якунланган эди. "Атлетико"нинг рақиби 18 март куни бўлиб ўтадиган қуръа ташлаш маросимидан сўнг маълум бўлади.



