

“УзДонгЖу”жамоаси билан бўлиб ўтадиган ўйинларимиз ҳар доим шиддатли руҳда бўлиб ўтган, бугунги ўйин ҳам ана шундай кечди шогирдларим ўйинидан қониқдим фақат яратилган имкониятлардан фойдаланишда оқсаяпмиз кейинги ўйинларгача мана шу хатолар устида ишлаймиз.
Жамоамизнинг асосий ҳужумчиси Даврон Исоқовда жароҳат бор, ҳозир у махсус дастур асосида даволанмоқда. Ўйлайманки Даврон 2-3 турдан сўнг яна жамоамизга ёрдам беришни бошлайди.
Бугунги рақибимиз “УзДонгЖу”анча тажрибали жамоа таркибида кўплаб маҳоратли ўйинчилар мавжуд. Мана шу тажриба бугун уларга қўл келди. Кейинги ўйинларида ҳам омад тилайман”, – деб сўзини якунлади Мехмон Солихўжаев.
“УзДонгЖу” матбуот хизмати



