Мбаппе вакиллари ПСЖга таҳдид қилди
19 июл 2024 11:11
Янгиликлар
"Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппе ПСЖни 100 млн евро тўламагани учун судга бериши мумкин. Бу миқдорга иш ҳақи ва бонуслар киради. Бу ҳақда футболчининг онаси Файза Ламари хабар берди.
"Бу ҳали ҳам давом этмоқда. Ҳозир ҳаммаси Килиан вакилларининг қўлида, аммо мен ПСЖга ишонаман ва ҳаммаси тезда нормал ҳолатга қайтади. Ҳозиргина жавоб хати олдик, энди қарор қабул қилинади. Иш судгача борадими? Агар бошқа танлов бўлмаса, ҳа, албатта. Умид қиламанки, биз 2 йил олдин имзолаган шартнома шартларига риоя қилинади.
Нима бўлганини ҳеч ким аниқ тушунтириб бера олмайди, на мен, на ПСЖ вакиллари, чунки сўнгги 2 йил давомида Килиан ва президент Ал Хелайфи ҳар доим якка тартибда учрашишган. Буларнинг барчаси февраль ойида кетишини эълон қилган Килианнинг ўйинига тўсқинлик қилмади", – деди Ламари.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Испания Суперкубоги. "Реал" ярим финалда "Атлетико"ни мағлуб этди, финалда "эл класико" кўрамиз
Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди
АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади
Фикрлар