Майкл Оуэн: "Ливерпуль" МЮни 2:1 ҳисобида ютади"

Tolibjon Qosimov
23 окт 2021
"Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" собиқ ҳужумчиси Майкл Оуэн жамоаларнинг АПЛ доирасидаги ўйинидан олдин фикрларини билдириб ўтди.

"Ливерпуль" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонади.

Ўйинни кутишга сабрим етмаяпти. МЮ бир ҳафта олдин "Лестер" билан баҳсда ҳайрон қолдирди. Улар вазиятлар яратишди, лекин ҳимоядаги ўйинлари...

"Лестер" учун вазият яратиш ва рақиб прессингидан чиқиб кетиш жуда осон бўлди. МЮ жуда очилиб кетди, Сульшер жамоага баланс бериши керак.

Гап "Ливерпуль" ҳақида кетганда уни Муҳаммад Салаҳдан бошлаш керак бўлади. У айни пайтда дунёнинг энг кучли футболчиси. У ўтган ҳафта ажабтовур гол урди.

Жорий мавсум Салаҳга қарши туриб бериш деярли имконсиз. Шундай экан, Салаҳни ўйиндан ташқарида қолдириш МЮ учун катта чақирув.

Сўзсиз, "Юнайтед" бир ҳафта олдингидан яхшироқ ўйнайди. Лекин, "Ливерпуль" ғалаба қозона олишига ишончим комил. Мен 2:1 ҳисобини тахмин қиламан. Салаҳ гол урармикин?" - деб айтиб ўтди Оуэн.


"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" ўртасидаги баҳс эртага, 24 октябрь куни Тошкент вақти билан 20:30да старт олади.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Daily Mail