

Жамоалар АПЛнинг 35-тури доирасида ўзаро учрашув ўтказишади.
"Бу мен учун энг севимли учрашувларимдан бири бўлган. Шак-шубҳасиз, бу жуда катта ўйин.
Албатта, бизда бошқа жамоалар иштирокидаги катта баҳслар ҳам бор, бироқ уларнинг орасида айнан шуниси энг ажралиб туради. Жамоаларнинг тарихи, ўсиш ва пасайиш, ўтмишдаги ишлар бу баҳсга катта ҳиссиётлар беради.
Албатта, биз бу баҳс ҳақида ўйлаяпмиз. Мияга келадиган илк нарса - жамоаларнинг қайси ўриндалигидан қатъий назар катта кураш кечиши. Бундай ҳиссиётларни алмаштириб бўлмайди. Бу учрашувнинг қадри қандай эканлигини яхши биламан", - деди Кэррик.



