Мавсумнинг энг яхши дарвозабонлари рейтинги тузилди. АПЛ ва Лига 1 вакиллари етакчилик етакчилик қилмоқда
20 май 2025 20:24
Янгиликлар
Мавсумнинг энг яхши дарвозабонлари рейтинги тузилди. АПЛ ва Лига 1 вакиллари етакчилик етакчилик қилмоқда
WhoScored таҳлилий порталига кўра Жорже Петрович ("Страсбур") ва Марк Флеккен ("Брентфорд") Европа топ-5 лигасидаги энг яхши дарвозабонлар деб топилди.
Ҳар икки футболчи жорий мавсумдаги ўйинлари учун 6,99 балл олди.
Кучли учликни "Торино" дарвозабони Ваня Милинкович-Савич якунлаб берди. Унинг кўрсаткичи – 6,95 балл.
Топ-5ликка "Осер" дарвозабони Доновал Леон (6,94) ва "Эспаньол" посбони Хоан Гарсия (6,91) кирди.
Рейтинг етакчиларидан бири бўлган Петрович "Челси" футболчиси ҳисобланади. У "Страсбур"да ижара асосида ўйнайди. 25 ёшли дарвозабоннинг ўйинларини инобатга олсак, у Лондон клубида биринчи рақамли мақом учун кураш олиб бориши эҳтимоли юқори.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Родриго тиззасидан операция қилинди
Фикрлар