Мауро Икарди Кристиан Вьерига етиб олди

Кеча “Интер” жамоаси Италия А Сериясининг 8-турида СПАЛни мағлуб этди.

Учрашувда Мауро Икарди дублга эришди. Унинг бу голлари ҳужумчи учун А Сериядаги 102 ҳамда 103-си бўлди.

Шу тариқа Икарди жамоанинг собиқ ҳужумчиси Кристиан Вьерига етиб олди ва энди иккала ҳужумчи“Интер”нинг А Серия тўпурарлари ўртасидаги рўйхатида 9-ўринга жойлашди.

“Интер”нинг А Сериядаги тўпурари Жузеппе Меаца ҳисобланади. Унинг ҳисобида 198 та гол бор.


Манба: Football Italia