Матюиди: "Реал" ПСЖга қарши ўйинда фаворит, аммо биз бу мавсумда ҳамма турнирда ғолиб бўлмоқчимиз"
20 окт 2015 17:12
Янгиликлар
Матюиди: "Реал" ПСЖга қарши ўйинда фаворит, аммо биз бу мавсумда ҳамма турнирда ғолиб бўлмоқчимиз"
ПСЖ ярим ҳимоячиси Блез Матюиди "Реал"га қарши Чемпионлар лигаси баҳси ҳақида фикр билдирди.
"Биз эҳтиёт бўлишимиз керак. "Реал" 10 маротаба Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган жамоа. Бизга келадиган бўлсак, биз олдингидек катта ютуқлардан йироқдамиз. Улар фаворит, чунки рақиб "Реал". Аммо биз ҳам қараб турмаймиз. Ҳозирча Европада ҳеч нарсага эришмадик. Бу йилда жиддий ютуққа эришишни хоҳлаймиз. Чемпионлар лигасида Европанинг энг кучли жамоалари йиғилганидан хабаримиз бор.
Якуний натижа, кўп нарсага таъсир қилади, аммо менинг фикримча, бу йил биз учун жуда яхши келиши мумкин. Агар Франция чемпиони бўлмасак - трагедия бўлади. Биз барча совринларни қўлга киритмоқчимиз" - дейди Матюиди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар