Матурана: “Колумбия бразилияликларни мағлуб этишга қодир”

Tolibjon Qosimov
3 июл 2014, 13:33
Колумбия терма жамоси собиқ бош мураббийи Франсиско Матурана колумбияликлар Бразилия терма жамоаси устидан ғалаба қозонишига ишонади.
Иккала жанубий америкалик жамоалар бир-бири билан мундиалнинг чорак финал босқичида дуч келишади.

“Ўйин тақдири кўп нарсага боғлиқ. Бразилияни ҳурмат қилган ҳолда шуни айтаманки, бизникилар уларни мағлуб эта олишади. Агар бразилияликлар Колумбия устидан ғалаба қозонмоқчи бўлишса, Мексика ва Чилига қарши ўтказган учрашувларидан яхшироқ ўйин кўрсатиши керак. Бундан ташқари, уларга Конфедерациялар Кубогидаги рух керак” – дейди Матурана.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.com