UZ

Сўнгги янгиликлар

22:32"Бавария" Зюленинг кетишини тасдиқлади  0 22:16Премьер-лига қандай шароитда ўйинларни бекор қилишини маълум қилди  0 21:58"Реал"нинг икки футболчиси жароҳатидан тикланди  0 21:33Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  7 21:16Гнабри "Герта"га қарши ўйинда тирноғини қора рангга бўягани аён бўлди, бу мода эмас  1 20:49"Рома" футболчилари Моуриньони туғилган куни билан табриклади  3 20:22Шерзод Насруллаев: "Терма жамоага чақирув хабарини олганимда энг кўп ота-онам хурсанд бўлишди"  10 20:05Африка кубоги. Кот-д`Ивуар – Миср. Асосий таркиблар маълум  13 19:48"Ливерпуль" Дибала учун курашга қўшилиши мумкин  3 19:21"Халл сити" бош мураббийи билан хайрлашди, унинг ўрнига Арвеладзе тайинланади  14 19:073 бўлим давом этган "Локомотив" - "Бухоро" учрашувида ҳисоб очилмади  3 19:04Афсонавий Ҳоқон Шукур АҚШда такси ҳайдовчиси бўлиб ишлайди. У давлат тўнтаришидаги айбловлар туфайли бор-будидан маҳрум бўлди  30 19:02Olamsport: Терма жамоамиз белгиланган рейс билан учиб кета олмади, UFC 276 қачон ва қаерда бўлиши маълум  0 19:00Расман: "Насаф" Рўзиқул Бердиев билан шартномани икки йилга узайтирди  14 18:47Карикатура: Манчини Балотеллини Италия терма жамоасига қайтарди  4

Matchday. "Бугун дарвозабонлар ўртасидаги тўқнашув бўлади" (Толибжон Қосимов) Янгиликлар

Matchday. "Бугун дарвозабонлар ўртасидаги тўқнашув бўлади" (Толибжон Қосимов)

Championat.asia'да "Matchday" рукни давом этади.

Бугун "Туманли Альбион"да ажойиб тўқнашув борлигини биласиз. "Қизил иблислар" ва "тўпчилар" "жанги" ҳақида инглиз футболининг ҳақиқий билимдони Толибжон Қосимовнинг фикрлари билан қизиқдик.

Манчестер Юнайтед

Бруну Фернандеш - 44', Криштиану Роналду - 52', Криштиану Роналду - 70'

Премьер-лига . 14-тур

03/12/2021, 01:15

2
:
3
Тугади

Арсенал

Эмиль Смит Роу - 13', Мартин Эдегор - 54'

Стадион: Old Trafford, 73123 томошабин

Бош ҳакам: Мартин Аткинсон

45'
90'
44'  Бруну Фернандеш
44'  Фред
45'  Скотт Мактоминей
52'  Криштиану Роналду
52'  Маркус Рэшфорд
70'  Криштиану Роналду
79'  Маркус Рэшфорд (Джесси Лингард)
88'  Криштиану Роналду (Антони Марсьяль)
90'  Бруну Фернандеш (Донни ван де Бек)
13'  Эмиль Смит Роу
13'  Мохамед эль-Ненни
54'  Мартин Эдегор
54'  Габриэль Мартинелли
70'  Эмиль Смит Роу (Букайо Сака)
79'  Пьер-Эмерик Обамеянг (Александр Ляказетт)
79'  Мартин Эдегор (Эдди Нкетиа)

Ёмон стартдан кейин яхши формага кириб олган "Арсенал" ўз ўйинини топа олмаётган МЮга қарши. Артета "канонирлар"ни яхши ҳолатга келтириб қўя олди. Тўғри, жамоа "Ливерпуль"дан "тарсаки" еди, аммо қолган беллашувларда ишончли ўйин ва натижалар қайд этиб келинмоқда. Бош мураббий кечаги матбуот анжуманида Букайо Сака тушмаслиги мумкинлигини айтди, бу меҳмонлар учун жиддий муаммо. Сабаби, ҳозир "Арсенал"да вазиятлар яратишда асосий ролни Смит-Роу ва Сака бажаришяпти. Бундан ташқари, янги дарвозабон Аарон Рэмсдейл бир-биридан чиройли сейвлар қилишдан чарчамаяпти.

Нариги томонда ҳам худди шундай ҳолат. Де Хеа ўзининг аввалги формасига қайтиб олган ва кўп бор жамоасини муқаррар голлардан қутқариб келмоқда. Бугун дарвозабонлар ўртасида ҳам ўзига хос тўқнашув гувоҳи бўламиз.

"Манчестер Юнайтед" эса Кэррик бошқарувида ўйнашда давом этади. Сабаби, жамоанинг янги вақтинчалик бош мураббийи Рангник меҳнат визасини олганича йўқ. Инглиз нашрларининг ёзишича, немис мутахассиси аллақачон Манчестер шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида истиқомат қиляпти. Аммо, ҳозирча жамоани бошқара олмайди. Бунга сабаб, у охирги 5 йилда бош мураббий бўлиб ишламаган. Шу сабаб автоматик тарзда меҳнат визаси ололмайди. Лекин, таркиб борасида у таъсир кўрсатишни бошлаб юборгани катта эҳтимол. Бугун Роналдуни яна бошланғич таркибда кўрсак керак. Кришни кетма-кет иккита ўйин захирада қолишини тасаввур қилиш қийин. Санчо икки ўйиндан бери гол уряпти ва у ҳам бугун асосий таркибда бўлади.

Охирги ўзаро ўйинларда "Арсенал" устунликка эга. МЮ 6 учрашувдан бери "тўпчилар"ни енга олмаяпти. Аммо, бугун ана шу "қора анъана" бузилса керак. "Арсенал"ни ўйини яхшироқ ва бугун ҳам улар чиройлироқ ўйин кўрсатишлари мумкин. Лекин, натижа борасида "қизил иблислар" ўзлари керакли ғалабани илиб кетишса керак.

Matchday. Мерсисайд ва Мадриддаги ўйинлар ҳақида (Шаҳбоз Беғамов)

Рейтинг: +7   

Фикрлар

+3   
02 дек 12:35:24
ЗУБАЙР
Арсеналдан хар нарса кутса булади. Арсеналда хар вакт юкори прецин буган. 4 ликка яхши жойлашиб олиш учун Арсеналга имконият. Хозрги холатда МЮни урта миёна клублар хам ютиб куйвоти.
+3   
02 дек 12:26:14
Elyorbek (Man. City)
90 yillarning eng kuchli ikki klubi Arsenal va MYU o'yini zo'r bo'ladi.Neytral muxlislar ham bu o'yini ko'rsa kerak.Arsenal Myu ni yutib qo'ysa 4ga chiqvoladi.Lekin Myu ni ham yutish oson emas.Ular ham o'ziga kelyapdi.Xullas Daxshat o'yin bo'ladi.Kuchli jamoa yutsin.Ikkala klubning muxlislariga omad tilab qolaman.
+2   
02 дек 13:25:25
Real.M & Chelsi.
M Yu oziga keb qogan bosa yutsa kk lekin Arenal ham yaxshi shakllandi. Xullas maza qib o'yin koramiz.
+2   
02 дек 12:51:10
T.Qosimov
Avaz Urdushev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Tolibjon sizdan bir maqola kutebman esezda busa Fahridin ruzeyev sogdiyona haqida kir futbol dib maqola yozganida siz bilan gaplashudik siz sugdiyona 3 liga kiralmedi agar kirsa vada beraman sugdiyona haqida maqola yozaman dib haligacha yozmadez esezdan chiqan busa eslatebman sugdiyona 2 urindi oldi...
Ассалом алайкум! Ким биландир адаштиряпсизов) Мен ҳеч кимга ваъда бермаганман. Сўғдиёна 3таликка киролмайди, кирса мақола ёзаман деган гапимни эслолмадим. Иложи бўлса қачон ва қаерда айтилганини эслатиб юборсангиз.
+1   
02 дек 13:22:33
Real.M & Chelsi.
Avaz Urdushev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Tolibjon sizdan bir maqola kutebman esezda busa Fahridin ruzeyev sogdiyona haqida kir futbol dib maqola yozganida siz bilan gaplashudik siz sugdiyona 3 liga kiralmedi agar kirsa vada beraman sugdiyona haqida maqola yozaman dib haligacha yozmadez esezdan chiqan busa eslatebman sugdiyona 2 urindi oldi...
Bu Tolibjon emasdi xozi kimligi esimdamas lekin aniq shunday vada qigandi So'g'diyonani yomon koradigan bittasi
+1   
02 дек 12:57:39
Elyorbek (Man. City)
T.Qosimov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ассалом алайкум! Ким биландир адаштиряпсизов) Мен ҳеч кимга ваъда бермаганман. Сўғдиёна 3таликка киролмайди, кирса мақола ёзаман деган гапимни эслолмадим. Иложи бўлса қачон ва қаерда айтилганини эслатиб юборсангиз.
Assalomu Aleykum Chem.asia ni barcha jurnalistlarni tabriklab qolaman.Ma'qolez uchun alohida rahmat birodar.
+1   
02 дек 12:38:57
CH E L S E A
Man Utd yutsa kerak...
   
02 дек 13:48:31
Avaz Urdushev
T.Qosimov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ассалом алайкум! Ким биландир адаштиряпсизов) Мен ҳеч кимга ваъда бермаганман. Сўғдиёна 3таликка киролмайди, кирса мақола ёзаман деган гапимни эслолмадим. Иложи бўлса қачон ва қаерда айтилганини эслатиб юборсангиз.
Adashetgan bulsam uzur lekin manimcha siz edez siz bilan Fahriddin ruzeyevning sugdiyona haqida yozgan maqolasini ertasiga telfon orqale gaplashudek siz Fahriddin ruzeyevni oldini olib gapirudez ushanda aytudez man sizga vada beraman sugdiyona 3 liga kirsa maqola yozaman dib..
   
02 дек 13:10:39
Muhammad Ali
Xudo xoxlasa ARSENALga omad
   
02 дек 12:39:11
Avaz Urdushev
Tolibjon sizdan bir maqola kutebman esezda busa Fahridin ruzeyev sogdiyona haqida kir futbol dib maqola yozganida siz bilan gaplashudik siz sugdiyona 3 liga kiralmedi agar kirsa vada beraman sugdiyona haqida maqola yozaman dib haligacha yozmadez esezdan chiqan busa eslatebman sugdiyona 2 urindi oldi...
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика