Мата МЮ учун "Шанхай СИПГ"нинг қандай таклифини рад этганини биласизми?

Mirjalol Normatov
11 июл 2019
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Хуан Мата Хитойдан тушган дахшатли таклифни рад этган.

Қайд этилишича, испаниялик футболчи "Манчестер Юнайтед" билан шартномасини узайтиришидан олдин "Шанхай СИПГ" жамоасидан таклиф бўлган. Улар 31 ёшли хавбекка ҳафтасида 550 минг евро (йилига 29 миллион евро) маош таклиф қилишган. Аммо футболчи бунга рад жавобини берган.

Мата МЮ билан 2021 йилга қадар шартнома имзолагани кейинчалик расмий тарзда эълон қилинди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Express