UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради  0 19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  0 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  1 18:02"Кремонезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 17:26"Истиқлол" — "Гол Гохар". Машарипов қайтди  3 17:00"Дибба" — "Ал Васл". Таркиблар маълум  0 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  2 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  7 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  9 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0

Машраб Одилов: "Хосе Мария Мендезнинг тизимини сақлаб қолганмиз" Янгиликлар

Машраб Одилов: "Хосе Мария Мендезнинг тизимини сақлаб қолганмиз"

Хитой Тайпеида футзал бўйича Осиё чемпионати баҳслари давом этмоқда.

Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичида 2та учрашувда ғалаба қозонди. Вакилларимиз эртага гуруҳнинг 3-туридан ўрин олган Япония терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Ушбу учрашувдан олдин терма жамоамиз вакили Машраб Одилов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биз ушбу мусобақага аъло даражада тайёргарлик кўрганмиз. Ҳар бир ўйин биз учун қийин бўлишини яхши биламиз. Шунга яраша тайёргарлик кўрдик. Жанубий Корея терма жамоасига қарши қийин баҳс бўлишини таҳмин қилгандик. Лекин учрашув биз кутгандек бўлди ва ўзимизга бўлган ишонч ошди. Жанубий Корея терма жамоаси ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмас эдик. Мураббийимиз "осиё йўлбарслари"ни заиф томонларини кўрсатиб берди. Барча кўрсатмаларни тўғри бажардик ва Жанубий Корея терма жамоасини ўта йирик ҳисобда мағлубиятга учратдик. 

Эртага Японияга қарши баҳс олиб борамиз. Ушбу ўйин биз учун қийин бўлишини яхши биламиз. "Самурайлар" ушбу чемпионатга жуда ҳам кучли таркиби билан келган. Ушбу учрашувда ғалаба қозонишимиз шарт. Шунга яраша майдонда бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Терма жамоадан Хосе Мария Мендез кетганидан сўнг, ўйин услуби деярли ўзгармади. Биз Мендезни тизимини сақлаб қолганмиз ва шу тизим билан ҳаракатланишда давом этамиз", - дейди Машраб Одилов.


Жаҳонгир Сотволдиев ёзиб олди

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика