"Машъал": Ўзбекистон кубоги 1/8 финал жавоб баҳсига тайёргарлик бошланди
28 май 2017 23:05
Янгиликлар
"Машъал": Ўзбекистон кубоги 1/8 финал жавоб баҳсига тайёргарлик бошланди
Олий лиганинг 12 турида «Обод»ни йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этган "Машъал" бугундан бошлаб, Ўзбекистон кубогининг 1/8 финали жавоб баҳсига тайёргарликни бошлади.
Хабарингиз бор «Машъал» жамоамиз айнан 1/8 финалнинг дастлабки баҳсида сафарда «Ёзёвон-Лочинлари» жамоасига қарши баҳсда майдонга тушиб йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Ҳозирда таркибда барча футболчилар машғулотларда иштирок этишмоқда, Кубок баҳсларида оёғидан жиддий жароҳат олган Жамолиддин Убайдулаев ҳам бугундан енгил машғулотларга киришди. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон кубоги 1/8 финал жавоб учрашуви 31 май чоршанба куни соат 18:30да Муборакда бошланади.

Биласизми? "Машъал" кетма-кет икки ўйиндан бери тўп кирита олмаяпти. Ва албатта гол урмаган ўйинларда ғалаба қозона олмади.
Факт: "Насаф" шу пайтгача уйдаги тўртта учрашувни ҳам ғалаба билан якунлади. Тўплар нисбати 9-1. Уйдаги ҳамма ўйинларда ғалаба қозонган яна бир жамоа бу - "Локомотив".
Биласизми? "Насаф" уйдаги беллашувларда "Бухоро", "Сўғдиёна", "Обод" ва "Нефтчи" клубларидан устун келган. Қизиғи, бу жамоа мана шу тўртта ўйиндан учтасида гол ўтказмасдан ғалаба қозонган.
Биласизми? "Насаф" кетма-кет тўрт турдан бери мағлуб бўлмаяпти. Қаршиликлар охирги марта 6-турда "Локо"га 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар