Мартино: "Аргентина терма жамоаси футболчиларидан кўнглим тўлди"

Aslanov Jasurbek
18 ноя 2015, 13:45
Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Херардо Мартино Колумбияга қарши ЖЧ-2018 саралаш учрашуви (1:0) ҳақида фикр билдирди.

"Биз ғалаба қозондик, аммо бунданда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди. Ўз футболчиларимдан кўнглим тўлди" - дейди Мартино.

Аргентиналиклар сафидаги ягона голга Лукас Билья муаллифлик қилди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca