"Мартин Эдегор "Реал"га ўтганида атиги 16 ёшда бўлса-да, ғоят истеъдодли футболчи эди" — Анчелотти
08 апр 17:59
Янгиликлар
"Мартин Эдегор "Реал"га ўтганида атиги 16 ёшда бўлса-да, ғоят истеъдодли футболчи эди" — Анчелотти
Мадриднинг "Реал" жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти норвегиялик ярим ҳимоячи Мартин Эдегор нима учун "қироллик клуби"да муваффақиятга эриша олмаганини тушунтирди.
"Мартин Эдегор "Реал"га ўтганида атиги 16 ёшда бўлса-да, ғоят истеъдодли футболчи эди. Ҳозир ҳам худди шундай. Жамоада ўз маҳоратини намойиш этиш учун жой топилмагани боис, ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлиш мақсадида бошқа клубга ўтишга қарор қилган. У Европанинг энг нуфузли клубларидан бирига ўтиб, ҳозирда энг юқори даражада ўйнамоқда", – деди италиялик мураббий матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, скандинавиялик ярим ҳимоячи 2021 йилда "Реал"ни "Арсенал"га алмаштирган эди.
Мадрид ва Лондон клублари УЕФА Чемпионлар Лигаси чорак финалида бир-бирига рақиб ҳисобланади. Биринчи учрашув бугун 8 апрель куни Англия пойтахтида бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Фикрлар