Мартин Брэйтуэйт: "Кимдир гапиришни яхши кўради, мен эса ўз сўзимни майдонда айтаман"

Aslanov Jasurbek
16 авг 2021
"Барселона" ҳужумчиси Мартин Брэйтуэйт Ла Лиганинг илк турида "Реал Сосьедад" (4:2)га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Ушбу баҳсда даниялик форвард дубль қайд этди ҳамда голли узатма амалга оширди.

"Кимдир гапиришни яхши кўради. Мен эса ўз сўзимни майдонда айтаман", — деб ёзган Брэйтуэйт Инстаграм саҳифасида.

Шунингдек, Усмон Дембеле ва Филиппе Коутиньо жамоадошининг постига ижобий фикр билдиришган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: instagram.com/braithwaiteofficial