

"Daily Mail" хабарига кўра, 24 ёшли футболчи мушакларидан олган жароҳати сабабли айни дамда лазаретда бўлиб турибди. Шу боисдан у олдиндаги "Манчестер Сити"га қарши баҳсни ўтказиб юбориши хавфи бор.
Эслатиб ўтамиз, Манчестер дербиси 7 декабрь куни бўлиб ўтади.
Ушбу мавсумда Марсьяль АПЛнинг 9 ўйинида қатнашиб, 3 гол урди ва 3 голга ассистентлик қилди.



