Маротта: "VAR "Ювентус"нинг барча ғалабаларини қонунийлаштиришга ёрдам бериши мумкин"

Aslanov Jasurbek
12 ноя 2017
"Ювентус" бош директори Жузеппе Маротта жорий мавсумдан Италия чемпионатида видео ассистент тизими (VAR) ишга тушгани ҳақида фикр билдирди.

"Биз ҳар сафар ғалаба қозонишимиз шарт. Жамоа скудетто учун қурилган, клуб учун қолган вариатлар мағлубият ҳисобланади.

Биз VAR дан қўрқмаймиз, аслида у бизга ғалабаларимизни қонунийлаштиришда ёрдам бериши мумкин. Кучлиларнинг муаммоси шундаки, муваффақият ҳасад уйғотади. Бундан ташқари, кўплаб клубларда мағлубиятни қабул қилиш маданияти йўқ" - дейди Маротта.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Il Giornale