"Интер" Лаутаро Мартинес билан шартномани узайтиришига ишонмоқда

Omonjon To`xtamirzayev
22 ноя 2023
"Интер" бош директори Жузеппе Маротта форвард Лаутаро Мартинес билан шартномани узайтириш борасида фикр билдирди.

"Бу муаммо эмас, чунки Лаутаро бир неча бор жамоада узоқ вақт қолишни исташини айтди. Биз ҳам Лаутарога клубнинг бугуни ва келажагида ҳам ишонч билдиряпмиз. Ҳар икки томоннинг нияти бир бўлса, иш осон битади. Шунинг учун ишончимиз комил".


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: calciomercato.com