"Интер" президенти А Серия жамоалари сонини қисқартиришни таклиф қилди

Omonjon To`xtamirzayev
18 июн 2024
"Интер" президенти Жузеппе Маротта А Серия иштирокчилари сонини қисқартиришни сўради.

"Тақвим борган сари тиғизлашиб кетмоқда. Ҳозирги вазият нормал ҳолат эмас ва биз футболчиларимизни ҳимоя қилишимиз зарур, жароҳат олиш эҳтимоли чиндан юқори.

Барчаси шу йўсинда давом этса, футбол томошабоплигини йўқотиши мумкин. Назаримда, айнан шунинг учун А Серия жамоалари сони қисқариши зарур".


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: gazzetta.it