Маркус Рэшфорд сэр Бобби Чарльтон билан учрашувдан сўнг нималар деди?

Tolibjon Qosimov
3 окт 2017
Англия терма жамоаси ҳужумчиси Маркус Рэшфорд Россияда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2018да жамоасининг муваффақиятига ишонади.


"ЖЧ-2018га бориш учун боримизни берамиз. Биз ушбу турнирда ғолиб бўлишни орзу қиламиз, режаларимиз жиддий. Бобби Чарльтон - Жаҳон чемпиони бўлганлардан бири. Бу биз ҳис олишимиз мумкин бўлган энг катта илҳом. У бизга айтган гаплар, биз билан бўлишган фикрларини бизга бошқа ҳеч ким бера олмайди. У билан учрашув бизга катта куч бағишлайди", - деди Рэшфорд.

Эслатиб ўтамиз, англиялик афсонавий футболчи сэр Бобби Чарльтон Англия терма жамоасининг машғулотига ташриф буюрган эди.




Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Sky Sports