Рэшфорд фаолиятини "Бавария", "Арсенал" ёки "Реал"да давом эттириши мумкин

Alisher
12 апр 2022
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд фаолиятини "Бавария"да давом эттириши мумкин.

Мюнхенликлардан ташқари футболчига "Реал" ва "Арсенал" ҳам қизиқиш билдирмоқда.

24 ёшли ўйинчи Ральф Рангник қўл остида МЮ асосий таркибига доим ҳам киритилмаяпти. У жорий мавсум 27та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 2та ассист қайд этди.

Унинг "Манчестер Юнайтед" билан шартномаси 2023 йилга қадар мўлжалланган.


AlisherМуаллиф
Манба: SPORT