Маркус Рэшфорд Англия терма жамоаси ихтиёрини тарк этди

Alisher
25 мар 2021
Англия терма жамоаси ҳужумчиси Маркус Рэшфорд терма жамоани тарк этди.

У британларнинг яқин уч ўйинида иштирок эта олмайди. Ҳужумчи 7 март куни бўлиб ўтган "Манчестер Сити"га қарши ўйинда жароҳат олган.

Маркус "Манчестер Юнайтед" ихтиёрига қайтади ва даволанишни давом эттиради.

Рэшфорд жорий мавсум барча мусобақаларда 47та ўйинда майдонга тушиб, 19та гол ва 7та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: thepeoplesperson.com