Марко ван Бастен: "Финал доимо ўзгача бўлган, бизни қизиқ учрашув кутмоқда"

Mirjalol Normatov
12 июл 2018
"Учар голландлар" афсонаси Марко Ван Бастен ЖЧнинг финали борасидаги ўз фикрларни билдирди.

"Ўйлашимча финал жуда яхши бўлади. Хорватияда кўплаб кучли ва халқаро учрашувларда тажриба орттирган ўйинчилар бор. Лекин менга хорватларнинг кучли ирода соҳиби эканлиги ёқди. Улар буни барча учрашувларда кўрсата олишди.

Шунингдек бутун ўйинни ўзгартириб юбора оладиган Лука Модричдек етакчилари бор. Хорватиянинг финалга чиқиши финал жозибасини янада орттиради. Франциянинг ҳам кўп ажойиб ўйинчилар бор. Улар ишончли ўйин кўрсатиб, финалга қадар етиб келишди.

Финал барибир финал. Бу баҳс жуда қизиқ ўтишига ишонаман", - деди ван Бастен.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal