UZ

Сўнгги янгиликлар

17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  0 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   0 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  5 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  9 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  6 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  2 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  5 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  2 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  6 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  1

Марказий Осиё. Қозоғистон чемпионатида жамоалар сони камайди, Тожикистонда эса акси бўлди, Туркманистонда барчага маълум жамоа етакчи Янгиликлар

Марказий Осиё. Қозоғистон чемпионатида жамоалар сони камайди, Тожикистонда эса акси бўлди, Туркманистонда барчага маълум жамоа етакчи

Марказий Осиё минтақасида ўтказилаётган чемпионатлар тўғрисида маълумот берамиз.

Қозоғистон

Қозоғистонда жорий мавсум 13 та клуб иштирок этади. Сабаби, 2023 йилги мавсум ўйинчиларининг иш ҳақи бўйича қарзлари ва бошқа молиявий қийинчиликларда дуч келган "Оқсу" 2024 йилги мавсумда Қозоғистон Премьер-лигасида иштирок этмайдиган бўлди.

Ўтган мавсумда жамоа элит дивизионда 14 иштирокчи орасида сўнгги ўринни эгаллагани боис, регламентга кўра, Биринчи лигага тушиб кетганди. Аммо февраль ойида клубга футбол клубларини лицензиялаш қоидаларининг минимал талабларига риоя қилмагани ва бажармагани учун чемпионатдан четлаштирилган “Мақтаарал” ўрнига қайтиш имконияти берилганди.

Мамлакатда Премьер-лиганинг 3-тур учрашувлари якунига етди. Тур доирасида қуйидаги натижалар қайд этилди:

"Шахтёр" — "Турон" 0:2

Голлар: Леонардо Вака, 7 (0:1), Бранислав Сулка, 39 (0:2)

"Атирау" - "Жетису" 0:1 (0:0)

Гол: Серикжан Мужиков, 73 (0:1)

"Ақтобе" - "Женгис" 3:0 (2:0)

Голлар: Максим Самородов, 13 пенальти (1:0), Идрис Умаев, 16 (2:0), Дорни Ромеров, 48 (3:0)

Четлатиш: Матео Барач, 74 ("Ақтобе")

"Қизилжар" - "Тобил" 0:0

"Астана" - "Елимай" 0:1 (0:0)

Гол: Роман Муртазаев, 89 (0:1)

Четлатиш: Алекса Аманович, 58 ("Астана")

"Ордабаси" - "Қайрат" 1:2 (0:1)

Голлар: Эдилет Садибеков, 42 (0:1), Жоау Паулу, 68 (0:2), Жасур Яхшибоев, 84 (1:2)

Мазкур ўйинда мезбонларнинг ўзбекистонлик футболчилари Шаҳбоз Умаров ва Жасур Яхшибоев асосий таркибда майдонга тушди. Жасур Яхшибоев учрашувда тўлиқ ҳаракат қилди ва жамоасининг ягона голига муаллифлик қилди. Шаҳбоз Умаров эса иккинчи бўлимда захирага олинди.

Чемпионатнинг 4-тур учрашувлари 6–7 апрель кунлари ўтказилади.

6 апрель

"Қизилжар" - "Женгис"

"Елимай" - "Қайсар"

"Қайрат" - "Жетису"

7 апрель

"Ақтобе" - "Атирау"

"Шахтёр" - "Астана"

"Турон" - "Ордабаси"

Тўпурарлар рўйхати

1. Идрис Умаев ("Ақтобе) - 3 гол

2. Эльхан Астанов ("Астана") - 2 гол

3. Жоао Пауло ("Қайрат") - 2 гол

Ассистентлар рўйхати

1. Рамазан Оразов ("Ақтобе") - 2 ассист

2. Асхат Тағиберген ("Ордабаси"/"Женгис") - 2 ассист

3. Дмитрий Сергеев ("Қайрат") - 2 ассист.

Тожикистон

7 март куни Тожикистон чемпионатининг янги мавсумига қуръа ташланди. 6 апрель куни старт оладиган 33-мавсумда 12 та клуб иштирок этади — "Истиқлол", ЦСКА (иккаласи – Душанбе), "Равшан" (Кулоб), "Эсхата", "Хўжанд" (иккаласи – Хўжанд), "Ҳосилот" (Фархор), "Регар-ТадАЗ" (Турсунзода), "Вахш" (Бохтар), "Кўктош" (Рудаки), "Панжшер" (Жалолиддин Балхи), "Истаравшан" (Истаравшан) ва "Баркчи" (Гиссар).

Маълумот учун, аввалги мавсумларда чемпионатда 10 та клуб иштирок этганди. Тожикистон футбол федерацияси Ижроия қўмитаси юқори дивизион ва Биринчи лигадаги жамоалар сонини оширишга қарор қилди.

Дастлабки турда қуйидаги жуфтликлар тўқнаш келишади:

"Хўжанд" – "Эсхата"

"Ҳосилот" – "Кўктош"

"Регар-ТадАЗ" – "Вахш"

"Истиқлол" – "Истаравшан"

"Баркчи" – "Равшан"

"Панжшер" – ЦСКА.

Қирғиз Республикаси

Қирғиз Премьер-лигасида 28 март куни янги мавсум старт олди. Дастлабки турда қуйидаги натижалар қайд этилди:

"Мурас Юнайтед" - "Нефтчи" 1:3

"Ошму-Алдиер" - "Кара-Балта" 1:0

"Абдиш-Ата" - "Алай" 2:1

"Талант" - "Дордой" 0:0

"Илбирс" - "Алга" 1:1

2–4 апрель кунлари 2-тур учрашувлари ўтказилади:

"Мурас Юнайтед" - "Кара-Балта"

"Дордой" - "Алай"

"Нефтчи" - "Талант"

"Илбирс" - "Абдиш-Ата"

"Алга" - "Ошму-Алдиер"

Туркманистон

Туркманистон чемпионатининг 4-тур учрашувлари ортда қолди. Унда қуйидаги натижалар қайд этилди:

“Шагадам” – “Ашхобод” – 1:0

Гол: 90+2 (п.) Эмир Бердиев (“Шагадам”)

“Марв” – “Копетдаг” – 2:1

Голлар: 14, 38 Гуванч Бердимурадов (“Мерв”) – 51 Довлетмурод Сейитмуҳамедов (“Копетдаг”)

“Аркадағ” – “Аҳал” – 4:1

Голлар: 10 Велмурад Баллаков, 45+2 (п.) Арсланмурод Аманов, 63 Алтимурад Аннадурдиев, 67 Бегенч Акмамедов (“Аркадағ”) – 38 Алибек Абдураҳмонов (“Аҳал”)

“Алтин Асир” – “Небитчи” – 2:1

Голлар: 17 Селим Нурмурадов, 50 Вахид Оразсахедов (“Алтин Асыр”) – 53 Муратдурди Байрамов (“Небитчи”).

ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Жамоа номиЎйинлар сониҒалабаДурангМағлубиятТўплар нисбатиОчко
1"Аркадағ"330012-19
2"Аҳал"43018-49
3"Ашхобод"42114-17
4"Шагадам"42024-46
5"Марв"42023-36
6"Алтин Асир"31023-63
7"Небитчи"41033-93
8"Копетдаг"30212-32
9"Энергетик"30121-91


5-тур ўйинлари 2–3 апрель кунлари ўтказилади:

“Ашхобод” – “Аркадағ”

“Копетдаг” – “Шагадам”

“Энергетик” – “Марв”

“Аҳал” – “Алтин Асир”

Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика