UZ

Сўнгги янгиликлар

08:14Неймар қачон сафга қайтади? Бош мураббий мазкур саволга жавоб берди  0 07:53Рубен Аморим: "Спортинг"даги энг Энг яхши лаҳзаларни "Сити"га 0:5 ҳисобида ютқазганимиздан кейин ҳис қилгандим"  1 07:17"Манчестер Сити" 6 йил аввал шундай серия қайд этганди  0 03:05ЕЧЛ. Аморим Лиccабонда Гвардиоланинг таъзирини берди, "Ливерпуль" "Байер"га имконият қолдирмади  62 03:00ЕЧЛ. "Реал" бу сафар ўз уйида "Милан"га ютқазди  134 01:39"Пахтакор" устунликка эга бўлган, аммо якунда "Ал Райян" ғалаба қозонган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 01:30ОФК Элит Чемпионлар лигаси. Ғарбий минтақада 4-турдан кейинги ҳолат  2 01:00Элит ОЧЛ. "Ал Насср" "Ал Айн"га ҳеч қандай имконият қолдирмади. Роналдудан гол  25 00:55Аргентина термасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинлари учун қайдномасини эълон қилинди  9 00:35Элит ОЧЛ. Назаровнинг хатоси "Пахтакор"га қимматга тушди  4 00:25АПЛ грандлари "Барселона"нинг 21 ёшли иқтидорига қизиқиб қолишди  14 23:56Юнус Али: "Пахтакор" биринчи бўлимнинг ўзидаёқ интригани йўқ қилиши мумкин эди, аммо..."  8 23:12Камолиддин Тожиев: "Ҳаводан узатилган тўп дарвозамизга кириб кетди. Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  31 22:18Суперлига. "Навбаҳор" – "Пахтакор" ва 24-турнинг бошқа учрашувларида қайси ҳакамлар ишлаши аниқ  9 21:50"Қизилқум" ўйинчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди" – Суперлига 23-туридаги баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси эълон қилинди  2

Марказий Осиё. "Ордабаси" асосий таъқибчисига, "Пахтакор"нинг ОЧЛдаги рақиби "Аркадағ"га ютқазди; Тожикистонда илк бор ВАРдан фойдаланилди, Қирғиз Республикасида эса кубок соҳиби маълум Янгиликлар

Марказий Осиё. "Ордабаси" асосий таъқибчисига, "Пахтакор"нинг ОЧЛдаги рақиби "Аркадағ"га ютқазди; Тожикистонда илк бор ВАРдан фойдаланилди, Қирғиз Республикасида эса кубок соҳиби маълум

Марказий Осиё мамлакатлари чемпионатларида навбатдаги тур учрашувлари бўлиб ўтди.

ҚОЗОҒИСТОН

Мамлакат чемпионатининг 23-тур учрашувлари ортда қолди. Турнинг марказий ўйинида пешқадам "Ордабаси" иккинчи ўриндаги "Астана"га 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Мезбонлар таркибида ўзбекистонлик икки футболчи Бобир Абдихолиқов (56') ва Шаҳбоз Умаров (67') иккинчи бўлимда майдонга тушди.

Тур доирасида қуйидаги натижалар қайд этилди:

"Қизилжар" 0:0 "Ақтобе"

"Мақтаарал" 2:0 "Ақсу"

"Қайрат" 0:0 "Шахтёр"

"Қайсар" 3:1 "Каспий"

"Оқжетпес" 0:0 "Атирау"

"Тобол" 1:2 "Жетису"

"Ордабаси" 1:2 "Астана"

Асосий таъқибчисига мағлуб бўлганига қарамай, "Ордабаси" турнир жадвалида етакчилик қилмоқда. "Астана" эса очколар фарқини 3 тага қисқартиришга муваффақ бўлди. "Ақтобе" эса 3-ўриндан бир очкога ортда қолмоқда.

Тўпурарлар жадвалида "Қайрат"нинг бразилиялик ҳужумчиси Жоао ПАУЛО 16 та гол билан етакчилик қилмоқда. "Ордабаси" ярим ҳимоячиси Асхат ТАГИБЕРГЕН ҳисобида 11 та гол мавжуд.

27 сентябрь куни чемпионатнинг қолдирилган учрашувлари ўтказилади. Шу куни "Ордабаси" ўз майдонида "Мақтаарал"ни қабул қилади. 

30 сентябрь – 1 октябрь кунлари эса 24-тур учрашувлари ўтказилади.

30 сентябрь (шанба)

"Шахтёр"-"Тобол"

"Ақтобе"-"Астана"

1 октябрь (якшанба)

"Жетису"-"Ордабаси"

"Қизилжар"-"Оқжетпес"

"Атирау"-"Мақтаарал"

"Ақсу"-"Қайсар"

"Каспий"-"Қайрат"

ҚИРҒИЗ РЕСПУБЛИКАСИ

17 сентябрь куни мамлакат кубоги финали ўтказилади. Унда мусобақанинг амалдаги ғолиби — "Абдиш-Ата" ва чемпионат дебютанти "Мурас Юнайтед" бош соврин учун кураш олиб борди. Муросасиз кечган баҳсда "Мурас Юнайтед" 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ўз тарихида илк маротаба кубок соҳибига айланди. Клуб дарвозабони Павел Матяш учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Шунингдек, мамлакат чемпионатининг 22-тур баҳслари бўлиб ўтди. Ортда қолган ўйинлардан сўнг "Алай" 43 очко билан турнир пешқадами бўлиб турибди. "Дордой" 40 очко билан иккинчи ўринда бораётган бўлса, узоқ муддат етакчилик қилган "Абдиш-Ата" учинчи поғонага тушиб кетди.

23-тур учрашувлари 28–29 сентябрь кунлари ўтказилиши режалаштирилган. 

ТОЖИКИСТОН

Мамлакат чемпионатининг дастлабки 18 туридан сўнг юқори ва қуйидаги беш жамоа "А" ва "Б" гуруҳларига бўлинган ҳолда курашни давом эттира бошлади. Эътиборлиси, 24 сентябрь куни "Б" гуруҳининг илк туридан ўрин олган ЦСКА — "Хатлон" (1:0) учрашувида чемпионат тарихида илк маротаба ВАР тизимидан фойдаланилди. 

Тур доирасида қуйидаги натижалар қайд этилди:

"Б" гуруҳи

ЦСКА – "Хатлон" – 1:0

Гол: Изатулло Рўзиев, 86 – пенальтидан.

Амалга оширилмаган пенальти: Сунатулло Исмоилов ("Хатлон"), 90+8 – ноаниқ.


"Хосилот" – "Регар-ТадАЗ" – 0:1

Гол: Фируз Караев, 77 - пенальтидан.


"А" гуруҳи

"Кўктош" – "Эсхата" – 0:3

Голлар: Бахтиёр Зарипов, 75 (0:1). Сиёвуш Асроров, 90+1 (0:2). Олимжон Каримов, 90+2 (0:3).


"Равшан" – "Файзқанд" – 4:2

Голлар: Амиржон Сафаров, 14 (1:0). Артур Боугнон, 19 (1:1). Муҳаммадшарифи Саидхўжа, 38 (2:1). Франсуа Эньеге, 45+3 (2:2). Амиржон Сафаров, 50 (3:2). Муҳаммадшарифи Саидхўжа, 80 (4:2).


Турнир жадвалида "Истиқлол" яккакарвонбошилик қилмоқда. Энг яқин таъқибчи "Равшан" улардан 6 очко ортда қолмоқда.

Сентябь ойида якунида мамлакат кубогининг ярим финал баҳслари ўтказилади. "Истиқлол" "Регар-ТадАЗ"га қарши майдонга тушса, "Хатлон" "Равшан" билан беллашади. Учинчи давранинг 2-тур ўйинлари эса 16–17 октябрь кунлари ўтказилиши режалаштирилган.

ТУРКМАНИСТОН

Мамлакат чемпионатининг 18-тур учрашувлари ўтказилди. Турнинг марказий ўйинида Осиё Чемпионлар лигасида Ўзбекистоннинг "Пахтакор" клуби билан бир гуруҳдан ўрин эгаллаган "Аҳал" ўз майдонида "Аркадағ"ни қабул қилиб, 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Шу тариқа, янги ташкил этилиб, Юқори лигага қўшиб қўйилган пойтахт клуби кетма-кет 14-ўйинда ғалаба қозонди.


“Аҳал” – “Аркадағ” – 2:3

Голлар: 22 Гурбан Аннаев (п.), 26 Язгилич Гурбанов (“Аҳал”) – 38 Мовламберди Гошшанов (автогол), 42 Дидар Дурдиев, 45 Бегмурад Байов (п.) (“Аркадағ”)


Турнир жадвали

1.  "Аркадағ" (14 ўйин) — 42 очко;

2.  "Алтин Асир" (14 ўйин) — 32 очко;

3.  "Небитчи" (14 ўйин) — 25 очко;

4.  "Ашхабад" (16 ўйин) — 20 очко;

5.  "Копетдағ" (14 ўйин) — 17 очко;

6.  "Аҳал" (14 ўйин) — 16 очко;

7.  "Мерв" (11 ўйин) — 12 очко;

8.  "Энергетик" (15 ўйин) — 12 очко;

9.  "Шағадам" (16 ўйин) — 9 очко.

ЭРОН

Ҳудудининг бир қисми Марказий Осиё минтақасига тўғри келадиган форс ўлкасида мамлакат чемпионатининг 5-тур учрашувлари ўтказилди. Унда қуйидаги натижалар қайд этилди: 

"Малаван" 2:0 "Пайкан"

"Ҳаводор" 0:1 "Трактор"

"Мес Рафсанжан" 2:0 "Алюминиум Арак"

"Истиқлол Хузестан" 1:2 "Зоб Оҳан"

5-турдан ўрин олган "Сепаҳон" — "Фулад", "Персеполис" — "Истиқлол Теҳрон", "Шамс Азар" — "Нассажи" баҳслари 1 октябрь санасига қолдирилди.

Турнир жадвалида 4 ўйинда 10 очко жамғарган "Персеполис" етакчилик қилмоқда. "Истиқлол Теҳрон" улардан бир очко кам жамғарган бўлса, "Алюминиум Арак" ва "Трактор" (5 тадан ўйин) ҳисобида ҳам шунчадан очко мавжуд.

Тўпурарлар жадвалида "Сепаҳон" футболчиси Ризо Асади 4 та гол билан пешқадам бўлиб турибди.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика