Марио Балотеллининг янги жамоаси ва қанча маош олиши маълум

Khoja
12 июл 2024
33 ёшли ҳужумчи фаолиятини Европадан ташқарида давом эттиради.

Балотелли фаолиятини Бразилиянинг «Коринтианс» жамоасида давом эттиришга яқин. Бир неча ҳафта давом этган музокаралардан сўнг италиялик футболчи Бразилияга кўчиб ўтишга рози бўлган. Футболчи жамоа билан икки йиллик шартнома имзолайди ва у янги жамоасида йилига беш миллион евро ишлаб олади.

Балотеллининг сўнгги жамоаси «Адана Демирспор» бўлганди.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com