АПЛ. "Манчестер Сити" мавсумни иродали ғалаба билан бошлади, Ҳусанов тўлиқ ўйнади

Tolibjon Qosimov
23 авг 2026, 19:55
Англия Премьер лигасида 1-тур беллашувларига старт берилган.

"Манчестер Сити" клуби "Этихад стедиум"да "Борнмут"ни қабул қилмоқда. Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов учрашувни асосий таркибда бошламоқда. Мазкур учрашувдан матнли трансляцияни шу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин.

Манчестер Сити - Борнмут 2:1

Голлар: Маркус Тавернье (26, 0:1), Марк Гехи (85, 1:1), Йошко Гвардиол (90+2, Райан Шеркининг узатмасидан, 2:1).

Манчестер Сити: Жанлуижи Доннарумма, Рико Льюис (Маттеус Нунес, 57), Абдукодир Хусанов, Рубен Диаш, Йошко Гвардиол, Эллиот Андерсон (Матео Ковачич, 63), Марк Гехи, Фил Фоден (Жек Грилиш, 82), Нико О’Райли (Райан Шерки, 63), Антуан Семеньо, Эрлинг Холанд.

Борнмут: Жорже Петрович, Арно Трюффер, Антонио Силва, Джеймс Хилл, Адам Смит, Алекс Скотт, Льюис Кук (Тайлер Адамс, 76), Маркус Тавернье, Джастин Клюйверт (Алекс Тот, 75), Райан (Бен Гэннон-Доук, 89), Эванилсон (Даниэл Джеббисон, 75).

Огоҳлантиришлар: Фил Фоден (78), Антонио Силва (85), Эванилсон (45+1).

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! “Манчестер Сити” мавсумни жуда қийин ғалаба билан бошлади.

90+2. ГОООООООЛЛЛЛ!! Гвардиолнинг голи инобатга олинди! Ҳимоячилар "Сити"ни қутқариб кетишмоқда.

gettyimages-2291155826-2048x2048.jpg

90+1. Гвардиол гол урганди. Бироқ офсайд қайд этилди. Дўстлар, бу ерда офсайд йўққа ўхшамоқда. ВАР ишга тушди.

Ўйинга 3 дақиқа қўшилди.

90. Ҳусанов ҳужумга ўтишга ҳаракат қилди. Ҳимоячилар уни тўхтатишди.

84. ГООООООЛЛЛЛ!! ГЕХИИИИИ!! Бурчакдан узатилган тўпни Марк дарвозага йўллади.

gettyimages-2291153652-2048x2048.jpg

82. Фоден ўрнига Грилиш майдонга тушди. Стадион Жекни олқишлади.

79. ЗАРБААА!! Жеббисоннинг боши билан йўллаган зарбасини Доннарумма қайтариб юборди.

76. “Борнмут”да бир йўла уч ўзгариш.

75. Ниҳоят, Холанддан аниқ зарба. Биз бу дақиқани 75 дақиқа кутгандик. петрович икки уринишдан кейин тўпни ушлаб олди.

72. ХОЛАААНДДДД!! Эрлинг яна қулай нуқтада адашди.

68. Фоденнинг зарбаси рақибига тегиб, дарвозанинг ёнидан ўтиб кетди. Корнер.

67. ЗАРБАААА!! Семеньонинг зарбасини Петрович қийинчилик билан қайтармоқда!

65. Холанднинг қанотдан марказий ҳужумга узатмасини Петрович ушлаб олди. Меҳмонлар жуда тартибли ўйнамоқда.

63. “Сити”да ўзгаришлар:Андерсон ўрнига Ковачич, О’Райли ўрнига Шерки.

62. Андерсоннинг жисмоний ҳолати панд берди. Шерки майдонга тушади.

58. “Сити” ҳужумда. Нунешнинг узатмасидан кейин Холанд боши билан зарба йўллай олмади. Семеньо эса қулай нуқтадан туриб, тўпга зарба беришни уддаламади.

56. “Сити”да илк ўзгариш: Льюис ўрнига Нунеш. Бу жуда керак эди.

54. Семеньо “Сити”нинг бу ўйинига ортиқчадек кўринмоқда. У иккинчи тайм майдонга тушмабди, ҳисоб.

51. ГЕХИИИИИ!!! НИМАЛАР ҚИЛЯПСАННН?? Бурчакдан идеал узатма ва 3 метрдан бўш дарвозани ишғол қила олмади у…

50. “Сити” бурчак зарбасига эга бўлди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

gettyimages-2291148960-2048x2048.jpg

Танаффус!

45+1. Эванилсон огоҳлантирилди.

45. Майдонда даҳанаки жанжал бошланмоқда. “Борнмут” футболчиси ерда узала тушиб, ётибди.

41. ЗАРБАААААА!! Клюйвертнинг зарбасини Доннарумма қайтарди. 0:2 бўладиган вазият эди.

40. ЗАРБААААА! Тавернининг 20 метрлардан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кўриниш олди.

39. ПЕТРОВИЧЧЧЧ! Холанднинг боши билан йўллаган зарбасини қайтарди! Жуда мураккаб ва дарвозанинг бурчагига йўлланган зарба эди.

37. Ҳозирча “Сити” Гвардиола давридаги каби эмас. Маресканинг “Сити”си мавсумни бўғилган ҳолатда бошламоқда.

33. “Сити”нинг узоқ вақт давом этган ҳужумини Холанднинг зарбаси якунлади. Зарбани ҳимоячилар қайтаришди.

31. “Сити” сокинликни сақлаб қолмоқда. Креатив футболчиларнинг ностандарт ҳаракатлари эвазигагина жамоа вазият яратмоқда.

26. ГООООЛ! Ҳисоб очилди. “Сити” ҳимояси ухлаб қолганидан “Борнмут” фойдаланди. Таверни “Борнмут”даги дебют ўйинида гол урди.

gettyimages-2291685732-2048x2048.jpg

25. “Ман Сити” футболчилари бош ҳакамдан пенальти талаб қилди. Бироқ ВАР ҳам бу фикрга қўшилмади. Ўйин осойишта давом этмоқда.

23. “Борнмут” ҳужумга ўтди. Клюйвертнинг қанотдан узатмасини Диаш эгаллаб олди.

19. Холанд сочини олдириб, бир йўла иқтидорини ҳам йўқотгандек)

14. ЗАРБАААААА!! Гвардиолнинг қўпол хатосидан кеййин “Борнмут” “Сити” дарвозаси олдида хавф солди. Раяннинг зарбасини Доннарумма қайтарди.

13. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Холанд жуда қулай имкониятдан фойдалана олмади. Қанотдан узатилган тўпни Эрлинг дарвоза ёнидан туриб, гол ура олмади.

9. Мареска шогирдлари ўйинни тўлақонли назорат қилмоқдалар. “Борнмут” ҳозирча тўпсиз ҳолатда.

6. “Шаҳарликлар” жарима зарбасига эга бўлишди. Фоден узатган тўпни ҳимоячилар қайтаришди.

4. ЗАРБАААААА!! “Сити” тезкор қарши ҳужумга ўтди. Фоден-Холанд-Льюис комбинациясидан кейинги зарбани Петрович қайтарди!

3. “Сити” ҳужумга ўтди. Фоденнинг пасини Холанд қабул қилиб олди ва Орайлига оширди. Орайли ҳужумда фол ишлатди.

2. Ўйин паст темп билан бошланди. “Сити” тўпга эгалик қилишга ҳаракат қилмоқда.

  • Учрашувга старт берилди. Собиқ футболчи ва мураббий Кевин Киган хотирасига 1 дақиқа сукут сақланди.

  • Таркибга назар соладиган бўлсак, Ҳусанов бугун ўнг қанот ҳимоячиси жойида тўп тепиш эҳтимоли юқори. Гвардиол чапда, Геҳи ҳамда Диаш марказий ҳимояда.

  • Ассалом алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Бугун АПЛ 1-тури доирасида “Манчестер Сити“ клуби “Борнмут“ни меҳмон қилади.

gettyimages-2291137121-2048x2048.jpg

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Championat.asia