Marca: Моуриньо Куртуа учун барибир пул олмоқчи

Tolibjon Qosimov
12 апр 2014, 15:23
"Челси" устози Жозе Моуриньо "Атлетико" посбони Тибо Куртуа ЕЧЛ ярим финалида майдонга тушишига барибир қарши.
Кеча УЕФАнинг Куртуа ҳеч қандай муаммоларсиз ярим финал баҳсларида иштирок этиши мумкинлиги ҳақида баёнот берганди. Моуриньо эса "Атлетико"дан Куртуанинг "Челси"га қарши ҳар бир ўйини учун 3 миллион евро тўлашини истамоқда.

Агар шундай бўлмаса, Моуриньо кейинги мавсумда Куртуани "Атлетико"га ижарага бермайди. Дарвозабон Лондон клубида Петр Чехнинг ўринбосари бўлади, деб хабар бермоқда "Marca" нашри.

Эслатиб ўтамиз, Куртуанинг "Челси" билан амалдаги шартномаси 2016 йилда тугайди.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru