Marca: Месси “Барса”ни қишда тарк этиши мумкин
08 окт 2020 22:00
Янгиликлар
Marca: Месси “Барса”ни қишда тарк этиши мумкин
Каталонияликлар форварди Лионель Месси январда клубдан кетиш эҳтимоли бор.
Marca манбасига кўра, "Барселона" молиявий муаммолари туфайли футболчиларнинг маошини қисқартириши кутилмоқда.
Қайд этилишича, шартномадаги бандлар бузиладиган бўлса, футболчилар келишувни бир томонлама бекор қилиш ҳуқуқига эга, бу эса “Манчестер Сити” даъвогарлик қилаётган Мессига қўл қелиши мумкин.
Аввалроқ, журналист Жанлука Ди Марцио 2004 йил аргентиналик юлдуз “Челси”га йўл олиш эҳтимоли бўлгани ҳақида айтиб ўтганди.
Фикрлар