

"Чемпионатни "Машъал"га қарши баҳс билан бошлайдиган бўлдик. Қуръа бизга дастлабки турларда тенг кучли жамоаларни тақдим қилди. Умуман олганда қуръа биз учун яхши келди, дея оламан. Ўтган мавсумда кетма-кет кучли рақиблар билан ўйнагандик.
Янги мавсумга тайёргарлик кўнгилдагидек кетмоқда. Кунига икки махалдан қатъий режа асосида машғулотлар олиб борилмоқда.
"Машъал" яхши жамоа. Улар билан қишки ўқув-машғулот йиғини доирасидан ўрин олган назорат учрашувида ўйнадик. Лекин, расмий ўйин назорат учрашувидан фарқ қилади", - дейди Марат Мифтахутдинов.
Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди



